Асосий мавзулар
7 май 2020

Бармоқлар

Қадимги Рим ареналаридаги ҳаёт-мамот жангларини эслайсиз-а? Ўқигандирсиз, киносини кўргандирсиз…

Тепада ҳайқираётган, тўлқинланаётган томошабинларни-чи?

Ҳозир ҳаёт саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ана шу омонсиз жангларга ўхшаса, уларга ОАВнинг турли шаклларида муносабат билдираётганлар томошабинлардир, яъни сизу биздирмиз.

Яхши биласиз, жангда ғолиб бор, мағлуб бор.
Ғолиб мағлубни ер тишлатиб, тепага – томошабинга кўз тикади. Томошабин эса бош бармоғини кўкка ё ерга қаратиб, мағлуб тақдирини ҳал қилади.

Кўпинча томоша янада қизиқарлироқ, янада эсда қоларлироқ бўлиши учун томошабин бош бармоғини ерга тикади ва бу ҳаракати билан мағлубга ўлим ҳукмини ўқийди. Ғолиб оёғи остида ерпарчин бўлиб ётган мағлубнинг бўғзига тиғ тортиб, кўксига найза суқиб, қонини оқизади. Шариллаб оқаётган қонни кўриб томошабин жунбишга келади…

Кўринишидан арзимаган бир ҳаракат қилинди: битта бармоқ шундоқ пастга қаратилди. Бўлди, тамом! Лекин шу битта бармоқ билан бир инсон қисматига якун ясалди. Аммо у бармоқ инсонга ҳаёт бағишлаши ҳам мумкин эди…

Назаримда, ҳозир ҳам деярли ҳеч нима ўзгаргани йўқ: бармоқларимиз клавиатура устида тинмай ҳаракатланмоқда. Ҳаракатланиб, кимгадир ҳаёт, кимгадир эса ўлим ҳукмини чиқармоқда: чиқ, чиқ, чиқ…

Биз эса томошага ўчмиз! Оҳ, нақадар ўчмиз биз томошага!..

Улуғбек Ҳамдам

(2020 йил 7 май)

Тағин ўқинг
25 ноябр 2023
Ota – Abduvali Abdullaev qidiruvga berilgan. O‘g‘il – Rahmatulla Abdullaev bir qator sudlarga ayblanuvchi sifatida qatnamoqda. Ota-bola sanoqsiz tadbirkorlardan ...
8 ноябр 2023
Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасида бой отага нечанчидир хотин бўлган аëлнинг эмизикли боласини кундоши қайноқ сувга чўкдириб ўлдиради. Ойбекнинг ...
16 сентябр 2021
2019 йил ноябрда Лондонда нуфузли сармоядорлар йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда халқаро молиячилар, дипломатлар ва тадбиркорлар Ўзбекистоннинг сиёсий ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...