Видео
20 май 2023

Муштум ва Элтузнинг шиори бирдир

Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев бўлди. 2017 йил Шавкат Мирзиëев селектор йиғилишида Элтуздаги мақолани тўла ўқиб берди. Бу ҳақда Би Би Си ҳам ëзувди . Давлат раҳбарининг бу эътибори атрофдаги мулозимларга бир сигнал эди. Секин¸ секин бўлса ҳам амалдорлар Элтуз билан мулоқотга кириша борди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов Элтуз саволларига расман жавоб қайтарган илк юқори лавозимлии амалдор бўлди. Аммо барибир Каримов замонида уйдирилган «душман образи» Элтузни таъқиб этди. Яқинда Ўзбекистон президенти Берлинга келганида Элтузнинг уч мухбири акредитация олиб ташрифни ëритди. Элтуз «ширин тилли душман» эмас балки «ачитиб гапирадиган дўст» эканлигини раҳбарият тушуниб етганди. Қарс икки қўлдан чиқади. Мана 19 май куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев Муштум журналининг 100 йиллиги муносабати билан Элтуз саволларига тўла ва атрофлича жавоб берди. Бу янги Ўзбекистоннинг ижобий тарафи. Ким нима деса десин¸ ҳамкорлик «партизан»ликдан яхши. Бугунги суҳбатда 100 ëшини тўйлаëтган Муштум журнали Бош мухаррири Носиржон Тошматов ҳам Элтуз саволларига жавоб берди. Зотан Муштум билан Элтузнинг шиори бир. «Эл оғзига элак тутиб бўлмайди»

Рассом Туз

Тағин ўқинг
22 феврал 2021
Наманган вилояти ҳокими президент келган пайтда танқид қилинган маҳаллада бу ерда шароит яхшилангунча яшашини билдирди. — Ҳар куни шу ...
24 октябр 2017
Ижтимоий тармоқлар интернет орқали ахборот етказишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланди. Айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда баъзан шу қадар ...
21 январ 2021
Андижонлик 31 ёшли тадбиркор Алишер Неъматуллаев тортиб олинган мулкини ҳимоя қилиб, судга 1089 марта мурожаат қилди. 252 та суд ...
10 апрел 2017
«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...