Асосий мавзулар
25 июн 2020

«Сеҳргар» Акмал Саидов ҳақида

​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди:

«Ходимим Андижонга борди. Марҳумнинг оиласида бўлди. Оила аъзолари ундан нимани сўрашганини биласизми? «Бизни блогерлар қийнаб юборишди. Бизнинг қайғумиздан улар нима қилишмоқчи эканини биласизми? Нима қилишмоқчи эканликларини билмаймиз. Бизларни блогерлардан ҳимоя қилинг». Бу марҳум оила аъзоларининг сўзлари».

Мен шахсан Акмал Саидовни бир неча ўн йиллар давомида ғарбни кўзи учун йўқ нарсаларни бор қилиб, бор нарсаларни йўқ қилиб келган «юридический сеҳргар»лардан бири, деб биламан.

Ўша машъум Жаслиқни ғарбга болалар оромгоҳи каби кўрсатишга уринишларингизни биламиз. Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланилмаслигини жаҳл билан гапирганингизни ўша пайтда ноябрь ойида пахта даласида қўллари совқотган болалар пахта билан банд бўлиб ўқишмаган бўлса-да, биз ўқиганмиз.

Агар блогерлар бўлмаганида ўша Андижондаги кейснинг қопқоғи ёпиқлигича қолиб кетарди, деб ҳам ишонаман. Ўша марҳум йигит оила аъзоларининг «шу видеони чиқариб беринглар», деб ўзлари ёзган гапларининг скринлари ҳам бор.

Балки улар ростдан ҳам шундай гап айтишгандир, безор бўлишгандир саволлар бера бошлаган блогеру журналистлардан. Аммо ишни оммага ёяр экансан, охиригача туриб беришни ҳам ўйлаш керак.

Умуман, Акмал Саидовнинг ушбу даҳшатли ишга алоқадор нутқида алоҳида урғу бериб блогерларни қоралаб ўтиб кетиши бир нечта саволлар қолдириб кетяпти.

Блогерлар блогерлик қилса майлими, Акмал Саидов?

Нурбек Алимов
Ижтимоий медиа блогери

Тағин ўқинг
14 январ 2016
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат ...
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат деб билади? Бир ярим ...
24 май 2016
«Миллий тикланиш» партияси «ёшларнинг Ватанга муҳаббатини ошириш», «уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш»га қаратилган кўпдан-кўп тадбирлари қаторида «Президент ...
23 декабр 2016
Ўзбекистондаги интернет сайтлари шу вақтгача тилга олинмаган муаммоларни ёритиб, ёзма нашрларга қараганда анча «довюраклашиб» бораётгандек таассурот қолдирмоқда. Хусусан, Kun.uz ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...