Document UZ
6 феврал 2022

«Психолог Наргиза Сатторовага туҳмат қилинаяпти»

У кўп гапларни ўзининг аудиториясидаги савол ҳамда муаммолардан келиб чиқиб гапираяпти (видеони тўлиқ кўришни тавсия қиламан).

Тренингда эрга тегишни ҳоҳламаётган лекин у онаси тарафидан эрга тегишга мажбурланаётгани хақида гап кетди. Кейин, бошқа қиз «оила қуриш шартми» деган маънода савол берди.
Психолог бу саволга аниқ жавоб беролмаслигини, бу нозик савол эканини айтди. Чунки, ҳамманинг ички дунёси ҳар хил бўлади. Ва тренинг интерактив кўринишда бўлгани учун психолог бу саволни ўртага ташлади.
Психолог оила керак эмас демади!!! Оила нега керак дея савол берди!!!
Оиланинг ўз функцияси бор, албатта. Мажбуриятлари ҳам бор. Психолог буни жудаям яхши билади. Лекин, биздаги муаммолардан келиб чиқиб айнан шу саволни ўртага ташлаяпти. Бизда эса калтак еб оиласини сақлашга уринадиганлар кўп.
Психологнинг оиланинг ҳосил бўлиш тарихини узоқдан келиб гапиргашидан мақсад, аввалги мухтожлик бн хозирги мухтожлик бир хилми, хозир ҳам мухтожликлар борми, улар нималардан иборат, деган саволларга жавоб топиш эди. Яъни “оила қуриш нега керак?” деган саволга аниқроқ жавоб бериш.
Одам ўзига бундай савол бериши мумкин эмасми? Ёки бу саволга нотўғри жавоб олиб ўша жавобни ҳазм қилиб кетавериш керакми? Шуми бизни миллийлигимиз? Ёки ортиқча савол бермаслик бизни менталитетимизми?
Ёки ҳар бир ўзбек аёли эрга тегишидан олдин хўрланишга тайёр бўлиши керакми? Наҳотки, бизни қадриятимиз шу бўлса?
Кўпчиликни шу саволлардан олинадиган жавоб қўрқитаяпи, аслида. Чунки, жамиятимизнинг ҳамма касалини юзага чиқаради саволлар.
Ёшларда оила қуришга нисбатан ишончлсизлик ёки нафрат пайдо бўлаётган бўлса, бунда психолог айбдор эмас.
Бизда оила қуришни истамайдиган ёки ажрашаётган одам одатда ўзбек оилаларидаги нохақликлар, зуғумкорлик ва мантиқсизликларни сабаб қилиб келтиради.
Шу учун, “Оила қуришга мен тайёрманми?”, “Оила қуриш менга керакми?”, “менга эр ёки ҳотин нега керак” деган саволни ҳамма ўзига бериши керак ва бунга ҳамманинг хаққи бор.
Ҳеч қачон ўзингизга бундай ноқулай ва ўткир саволлар беришдан чўчиманг. Унга жавоб излашдан ҳам чўчиманг.
Оила қуришга ҳали тайёр бўлмай туриб уйланадиган ёки эрга тегадиган қизлар жуда кўп. Натижада, олдини олиш мумкин бўлган хатоликлар қилишади.
Ҳар хил псевдодиндорлар ва псевдоморалистларнинг танқидларига қулоқ тутманг.
Ислом, албатта, инсон жуфти билан яралади дейди, оила қуриб насл қолдириш кераклигини айтади. Лекин, оила қурмай яшашни таъқиқламайди ва оила қурмаганларни жазоламайди. Исломнинг бизга меҳрибонлиги бу.
Миллий қадриятлар ҳам бизни муаммолардан сақлайди. Лекин, унга ҳам кўр-кўрона амал қилиш бизни баҳтсиз қилиши мумкин.
Динимиз ва миллий қадриятларимиз бизни индивидуал жихатларимиз, фикрлашимиз ва истакларимиз билан ишламайди. Бу билан психология фани ишлайди. Афсуски, бу фан бизда энди куртак очаяпти. Оила институти ҳали яхши ишламайди.
Оила ва муносабатлар психологияси хақида ҳаммада озгина тушунча бўлиши керак. Бундан фақат ютасиз. Ўқинг, ўрганинг, саволлар беринг ва устингизда ишланг. Мана шу баҳт калити. Психолог Наргиза Сатторова мана шуларни жон куйдириб гапирди. Гарб қадриятларини киритаяпти, Исломга қарши чиқаяпти деган гаплар эса – туҳмат.
Мана бунақа радикаллар эса вазиятни фақат оғирлаштиради.

Нодира Муса Исмоил

Фейсбук тармоғидан

Тағин ўқинг
25 май 2018
Марказий осиёлик бир гуруҳ фаоллар Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли, келиб чиқиши коррупцион активларнинг мазкур ...
9 январ 2017
Янги йил арафасида Ўзбекистонда қорқиз калтакланди. Янги йил кечаси эса Истанбул шаҳридаги тунги клубда ўзбеклиги иддао қилинган Абдуқодир Машарипов ...
8 сентябр 2017
8 сентябр куни, эрталабдан автобуслар колоннаси Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳри мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт ходимларини оммавий тарзда ...
26 ноябр 2020
Блогер Нозим Сафари: «АОКА «Газета.ўз»га ҳам коронавирус бўйича маълумотлар таққосланган мақолалар учун огоҳлантириш жўнатибти. АОКА асл қиёфасини намоён эта ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...