Кундалик
12 декабр 2017

Тошкентда Киночилар уйидаги санъат асарлари вайрон қилинишини суратга олган журналист ҳибсга олинди

12 декабр куни таниқли мустақил журналист, 45 ёшли Сид Янишев Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пункти ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Уни милиция ходимлари Киночилар уйидаги санъат асарлари вайрон қилинишини суратга олаётган пайти ушлашган.

Тошкент вақти билан соат 15:50 да “Элтуз” нашри мухбири Сид Янишев билан бир лаҳза боғланишга муваффақ бўлди:

“УВДга олиб кетишяпти! Тамом, гапириш мумкин эмас!”, дейишга улгурди у “Элтуз” мухбири қўнғироғига жавобан.

Сид Янишевнинг фейсбук орқали кейинчалик хабар қилишича, уни 6 соатгача ушлаб, кечқурун қўйиб юборишган.

Сид Янишев илгари рус тилидаги “Бизнес-Вестник Востока”, “Зеркало XXI” рўзномалари мухбири бўлган. “Газета.ру”, “Ferghana.ru”, IWPR нашрлари билан ҳамкорлик қилган. У Марказий Осиё ПЕН-клуби аъзоси ҳамдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2016
Ўзбекистонликлар орасида сўнгги кунларда авж олган 16 ва 32 килограммлик полвонтошларни қидириш васвасаси машҳур “Олтин девор” пъесасини эслатади, фақат ...
21 август 2020
Мезон кечди. Қандай шошиб кечди бу мезон. Ҳосил тўла араваси лойларга ботиб Сочи оқарди. Мезон кечди. Қандай маъюс кечди ...
13 феврал 2019
Ўзбекистон Олий суди судьяси Ж.Тиркашев хоразмлик журналистлар Бобожоновлар шикояти бўйича 1 февраль кунги суд ажрими билан уларнинг уйларини мусодара ...
21 апрел 2016
Тошкент расмийлари экологик ҳаракат фаолларининг чиқишларига пинак ҳам бузмай оммавий дарахт кесиш кампаниясини давом эттиришмоқда. 19 апрел куни ўзбек ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...