Бугун Украина, эртагачи?
27-февралдан 28 февралга ўтар кечаси Вена шаҳар майдони намойишчилар билан тўлди. Улар Украинани қўллаб қувватлашмоқда. Тарихий биноларда Украина байроғи рамзи акс этган. Эсласангиз, 1938 йили Гитлер айни ҳудуд – Австрияни у ерда яшаётган немисларнинг топталган ҳаққини ҳимоя қилишни баҳона қилиб босиб олган эди.
Ўша пайтда гер Гитлер билан музокаралар олиб борган ва Англияга уруш очмаслик юзасидан тинчлик битимини имзолашга эришган Буюк Британия Бош вазири Чемберлен бир йил ўтмай юрак ҳуружидан вафот этади. Чунки у тузган бетарафлик ва тинчлик битими бу иккинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келган эди. Шунга ўхшаш битим Гитлер ва Сталин ўртасида ҳам имзоланган эди. Бироқ бу қоғозлар тарих тахмонларида қолиб кетди.
Мамлакатлар тинчликни сақлаш учун Россия Украинада бошлаган урушга бетараф туришни исташмоқда, музокаралар билан банд бўлишмоқда. Бу вақтда эса Украинада уруш давом этмоқда. Тарих такрорланмоқда. Фақат бу сафар Гитлер ўрнига Путин. Навбатдаги давлат қайси? Ҳар ҳолда Италия эмас…
Қудрат Бобожон,
Eltuz.com