Кўзқараш
26 май 2022

Чин ўзбекча отлар

Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни қаранг, Раҳмат ака, қарийб ўн йиллардан бери чин ўзбекча отларни йиғиб келаман”, – деб жавоб қилдим.

Ҳозирги ўзбек исмларини асосан уч катта қисм: арабча, форсча ва турк-ўзбекча исмлар гуруҳларига бўлиш мумкин. Афсуски, улар ичида энг ғариби, энг кам учрайдигани – чин ўзбекча исмлардир. Кейинги пайтларда эса уларнинг сони янада, кескин камайиб бормоқда. Ўз фарзандини ўз тилидаги от билан аташга ор қиладиган ўзбекдай миллат бўлмаса керак.

Шунингдек, ўзбек исмлари ичида аралаш: арабча-ўзбекча (Аллоберди), форсча-ўзбекча (Гулюз), форсча-арабча (Дилмурод) исмлар ҳам жуда кўп.

Маълумки, Исломдан кейин, ҳар бир мусулмоннинг исми исломий бўлиши керак, деган ақида таъсирида соф туркий исмлар қўйиш удуми ўрта асрлардаёқ тараққиётдан тўхтаган. Ўтмишда форс тили араб тилидан кейин иккинчи мадраса тили, адабиёт тили бўлиб келганлиги учун форсча исмлар бундан турк исмларига нисбатан кам зиён кўрган. Шундай бўлсада, ўтмишда аждодларимиз чин ўзбекча исм қўйиш удумини сақлаб келишган. Аммо бугунги кунда, ўзбек тили араб, форс тиллари таъсиридан анча мустақил бўлган бир пайтда, чин ўзбекча отлардан мутлақо воз кечилмоқда. Бугунги авлод фарзандига сериалларда кўрган бирор қаҳрамоннинг қулоғи ёқтирган ажнабий, маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган исмини раво кўриши мумкин, аммо ўзбекча исм қўймайди. Ўзбекча исм гўёки эскилик сарқити, “модный” эмас.

Хуллас, мен анча йиллардан бери ўзим билган, эшитган, манбаларда дуч келган чин ўзбекча отларни йиғиб келаётган эдим. Раҳимжон Раҳматнинг гапи билан уни эълон қилиб кўрсамми, деб ўйладим. Албатта, бу иш ҳали чала, анча тўлдирилиши керак, эҳтимол, бир кун уни китоб ҳолига келтириш мумкин бўлар. Эслатиб ўтаман, ушбу рўйхатга аралаш исмлар (мисол, Худойберди) эмас, балки бутунлай туркий (Тангриберди) исмлар киритилди. Агар сизга ушбу рўйхатда бўлмаган, сиз яшайдиган ҳудудда учрайдиган шу каби чин ўзбекча отлар (албатта улар жуда кўп) маълум бўлса, уларни изоҳда ёзиб қолдирсангиз, бунинг учун олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. (Илтимос, фақат соф ўзбекча (туркий) исмларни таклиф қилсангиз).

Абдувоҳид Ҳайит


ЧИН ЎЗБЕКЧА ОТЛАР

А
Абрай
Адашбой
Акабой
Алп
Алпарслон (Салжуқий ҳукмдорлардан бирининг оти)
Алпомиш
Алптегин (Ғазнавийлар давлати асосчиси)
Алпэр
Арслон
Аттила
Б
Байрам (+али. Али – арабча)
Балқия
Барчин (Маъноси “ипак”, “парча”. “Девону луғотит-турк” инд.57)
Баҳодир
Беги
Бегимой
Бегойим
Бегимқўл
Бек
Бектош
Бейбарс (Мамлуклардан бирининг оти)
Бекбўта
Бектемир
Бектурсун
Бекқул
Бекча
Бекчик (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти)
Берди, Бердибек
Беркин
Биби
Бибихон
Бибиш
Билга
Бобобек
Бобоқул
Бойбек
Бойбўри
Бойир
Бойкелди
Бойсун
Бойсари
Бойсунғур
Бойқобил
Болабек
Болибек
Болқибой
Болбуви
Болта
Ботир
Босим
Бошбек
Бурхон (арабча “бурҳон” эмас, қадимги туркийдаги “бурхан”, “бурқан”)
Бургут
Бўри
Бўривой
Бўритош
Бўрон
Бўта
В
Г
Гўзал
Д
Дадахон
Денгиз
Е
Етмишбой
Ё
Ёвқоч (Жовқоч)
Ёвқочди
Ёзи
Ёзибек
Ёлқин
Ёрқин
Ёрқиной
Ёмғир
Ж
Жайлов
Жовли
Жонгил
З
И
Илаш
Илгиз
Илғор
Инжу
Иноқ
Ипак
Й
Йўлдош
Йўлбарс
Йўлчи
Йўляхши
Йигитали (-али – арабча)
К
Катта, Каттабек
Каттабуви
Кенгбой
Кенжа
Кетмон
Кийик
Кимсан
Кимсанбой
Култегин
Кундуз
Кунсулув
Кунтуғмиш
Кўкламбой
Кўпайсин
Кўркли
Кўчакбой
Кўчар
Кўчим
Кўчимхон
Кўкалп
Л
Лочин
М
Майрам
Мангу
Мангуберди
Мели
Мелиқўзи
Менгбўта
Менгир
Менгли
Менглихон
Момохон (Момохол: “хол” – форсча)
Момобуви (биби)
Мунчоқ
Н
О
Ойбалқи
Ойбарчин
Ойбек
Ойбека, Ойбика
Ойбиби
Ойдай
Ойдин
Ойимхон
Ойсара
Ойсулув
Ойтош
Ойтўла
Ойчечак
Ойчучук
Ойхон
Ойхоним
Ойқиз
Олмахон
Олмос
Олтибой
Олтин
Олтмишбой
Олғу (“Олғу Чиғатойнинг набираси тутур”. Абулғозий. Шажарайи турк. 89-бет)
Онахон
Оппоғой
Орол
Ортиқ
Отабек
Отабой
Отахон
Очил
Очилди
Оқбой
Оқин
Оқбилак
Оққиз
Оғабек
П
Памуқ
Р
С
Сабуктегин (эски туркийда: “севимли шаҳзода”. Маҳмуд Ғазнавий отасининг оти)
Салжуқ
Санжар
Сарибой
Саримсоқ
Севар
Севара
Севги
Севинч
Сотволди, Сотиболди
Соғинч
Сузук
Сулув
Суюн
Суюнбек
Суюнбека
Суюндиқ
Суюнч (Шайбонийхон ўғлининг исми)
Суянч
Суяр
Суярқул
Суқсур
Т
Тангриберди
Тангрибек
Танишбек
Тарағай
Тархон (Таркан)
Тегин
Тегина (Тегинабегим)
Теша, Тешавой
Тилов
Тилак
Тинибек
Тиркаш
Тоймас
Толмас
Тонготар
Тош
Тошболта
Тошбуви, Тошбиби
Тоштемир
Тоштўхта
Тошқин, Тошқинбой
Тоғай
Тоғбой
Тугал
Туйма, Туймабой
Туйғу
Туман
Турат
Турди, Турдибек
Турконбегим
Турон
Турғун
Турғунбой
Турмиш (Турмиш оқа Амир Темур даврида Қарши бекларидан Жоку барлоснинг қизининг исми. 1354 йили Темурбек, 18 ёшида, Турмиш оқага уйланган)
Турсун, Турсунбой
Турсуной
Туғлуқ (Туғли, Тухли)
Туғрулбек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан)
Туқтемур (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти).
Тўйчи
Тўла
Тўлаган
Тўлғон
Тўлғоной
Тўлқин
Тўлиш
Тўра, Тўрақўл
Тўти
Тўхта
Тўхтабой
Тўхтавул
Тўхтасин
Тўхта
Тўқал (Амир Темурнинг аёли)
Тўқсулув
Тўғри, Тўғрибек, Тўғрибой
У
Узоқ
Уйтўл, Уйтўлой
Уйтўла
Уланбой
Улаш
Улкан (Илгари аёллар оти)
Уллибиби
Улбўлсин
Улуғбек
Улуғберди
Улуғбой
Улуғхон (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги тўртинчи ҳукмдорининг исми. (1265—1287) Ғиёсиддин Балбан)
Улғай
Умид, Умида (бу исм форсча дейилади, лекин қадимги туркийда “умид” маъносида “умду”, “умунч” сўзлари бўлган. Шу каби “умунчлиғ” – умидли, “умундим” – умидландим)
Унсин, Унсиной
Учқун
Ф
Х
Хонтемир
Хонкелди
Хонбиби
Хоқон
Ч
Чарос
Чағрибек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан бирининг оти. “Чағри” эски туркман тилида “лочин”)
Чақир
Чечак
Чинни (Чиннихол, чиннигул)
Чингиз
Чинни
Чирой
Чучук
Чўли (Чўлли)
Чўян
Ш
Шодлик
Шайманбой
Шунқор
Э
Эгамқул
Эгамберди, Эгамберган
Эгиз
Элбек
Элкезар
Элсевар, Элсуяр
Элтузар
Элтутмиш (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги учинчи
ҳукмдорининг исми. (1211—1236)Тўлиқ исми: Шамсиддин Элтутмиш ибн Ялам)
Элхон
Элчи
Энахон
Энақиз
Эпкин
Эралп
Эран
Эрбек
Эргаш
Эрбек
Эрбой
Эрка
Эркин
Эркли
Эртўғрул
Эрқул
Эсиргап («Сергамоқ» феълидан)
Эшбек
Эшбой
Эшбўри
Эшқул
Эсон
Ю
Юлдуз
Юртсевар
Я
Яйра
Янгибой
Янглиш
Яраш
Ярлақаб
Яшар
Яшнар
Яшин
Ў
Ўдабой
Ўзбек
Ўзбегойим
Ўктам
Ўлмас
Ўлжабой
Ўлжой
Ўлмас
Ўлмасой
Ўнар
Ўнгбой
Ўнгал
Ўнгар
Ўрин
Ўринбой
Ўрол
Ўроз
Ўроқ
Ўрмон
Ўрхон
Ўсар
Ўскан
Ўта
Ўтаган
Ўтанбек, Ўтанбой
Ўткир
Ўғилой, Ўғилхон
Ўғилча
Ўғлон
Ўғузбек (Ўғузхон)
Ўқтой
Қ
Қайтмас
Қалдирғоч
Қамбар
Қамчи, Қамчибек
Қарол
Қарши, Қаршибой
Қарғабой
Қашқир
Қизларбеги
Қизларбиби
Қизлархон
Қилич
Қилич Арслон (салжуқий ҳукмдорнинг оти)
Қирмиз
Қирчечак
Қирғизбой
Қобил (Қобилхон – Чингизхоннинг бобоси)
Қозоқбой
Қоплон
Қоравой
Қорасоч
Қорача
Қорақул
Қорёғди
Қоржов
Қувноқ
Қувончбек
Қувондиқ
Қуёш
Қултой
Қумри
Қундуз
Қуроқбой
Қутлуғ
Қутбука
Қутлибека (Қутлуғбека)
Қутлуққиз
Қўзи, Қўзибой
Қўйли
Қўйсин
Қўлдош
Қўлли
Қўралай
Қўрқмас
Қўш(ш)а
Қўшоқ
Қўчқор
Ғ
Ҳ
Ҳулкар

@Тузувчи Абдувоҳид Ҳайит

Тағин ўқинг
9 апрел 2018
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни муҳокама этилган тўйларни ихчамлаштириш ҳақидаги Сенат қарори тасдиғи номаълум муддатга қолдирилган эди. Eltuz.com
19 декабр 2019
Собиқ совет империяси ва Каримов ҳукуматининг қаттиқ қаршилигига қарамай, “Эрк” демократик партияси Мустақиллик декларациясини парламентга тақдим қилган ва 1990 ...
6 декабр 2017
4 декабрь куни Швециянинг Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимжон Озодов ўзбек мигрантлари билан учрашди. Консулнинг гапидан Ўзбекистон ҳукуматининг ...
12 декабр 2016
Самарқандда келаси йили уч йўналишда шаҳар кўчаларини боғлайдиган трамвай йўллари ишга туширилиши ҳақида хабар беради ЎзА нашри. Бироқ шу ...
Блоглар
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат ...
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат ...
17 июн 2022
Биз нима учун ўзбек жамиятида «аёллар ҳуқуқи» деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?Бунинг сабабларини билиш ...