Видео
20 сентябр 2023

25 болани «Спарк»да олиб юрган аёл муҳокама қилинди

Ғиждувонда 25 нафар ёш болаларни автомобилига миндириб ҳаракатланган ҳайдовчининг қоидабузарлиги маҳалласида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. 

Қадрли муҳлислар бугун 19 сентябр, Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат ҳавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси инспекторлари эътиборини Ғиждувон туманидаги магистрал йўлдан ҳаракатланиб бораётган Спарк автомашинаси тортди.  

Йўл ҳаракати ҳафсизлиги хизматининг телеграм каналида 16 сентябр куни қўйилган видеода билдирилишича, автомашина тўхтатилиб текширилганида рул бошқарувида бўлган ҳайдовчи аёл автомашинага 25 нафар болани миндириб олгани маълум бўлган.

Профилактик суҳбат чоғида маълум бўлишича, ҳусусий боғчада ишловчи ушбу аёл ўз боғчасидаги тарбияланувчиларни шу тарзда уйларигача олиб бориб бераркан.

Фарзандининг нафақат тарбияси, балки, ҳаётини шу опага ишониб топширган ота оналар бу вазиятдан хабардорми, дея риторик савол билан юзланади бухоролик инспектор. У бу ҳолат илк маротаба содир этилаётганига шубҳа билдиради.

25 нафар гўдаклар ҳаётини ҳавфга қўйиб, катта магистрал йўлда ҳаракатланиб юрган ҳайдовчининг бу қилмиши унинг маҳалласида, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати бошқармаси инспекторлари, ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди. 

Элтуз Ўзбекистондаги йўл ҳаракати ҳодисалари билан боғлиқ муаммоларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, видеоларимизга лайк қўйинг.

Тағин ўқинг
14 сентябр 2020
Коронавирус хабарлари бериб бориладиган телеграм каналида 11 сентбярь соат 17:00 да бундай хабар берилди: Республикада сўнгги соатларда 233 кишида ...
3 май 2020
Ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда (адабиётда каби сиёсатда ҳам) жуда ...
1 август 2017
Ўтган йили ўлган Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан елкама-елка FondForum ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этган амалдорлардан бири 54 ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...