Видео
26 август 2022

Ислом Каримов Туркия рахбарига Муҳаммад Солиҳ китобини ҳадя қилганди – 3 қисм

30 йилдирки саргардонликда, аввал Норвегияда кейин Туркияда яшаётган Муҳаммад Солиҳ янги куллиёти – асарлар тўплами устида ишламоқда. Унга бир вақтлар Каримов мақтаниш учун Туркияга кўтариб борган Юнус Имро асарлари таржимаси ҳам кирган.

«КУЛЛИЁТ» ҲАҚИДА

3-Қисм

МУХБИР: Солиҳ ака. Мана 30 йилдирки умрингиз саргардонликда кечяпти. Сиёсатга кириб, балога қолдингиз. Норвегияда борганингиздаги у ердаги лагерда уч ой ҳеч бир шароити бўлмаган ,имтиёзи бўлмаган кичик бир хонада яшадингиз. Оғир кунларни кечирдингиз. Ўзингиз айтганингиздек, бир ишни боплайман, у ҳам бўлса – шеър ёзишни дегандек, бу йилларда шеърият билан машғуллик қандай бўлди? Шеъриятдан узоқлашиб кетмадингизми? Образли қилиб айтганда,қаламни четга улоқтирмадингизми?
МУҲАММАД СОЛИҲ: Умуман айтганда анчагина узоқлашдим адабиётдан.Сиёсат вақтимни олди. Ёзганда ҳам шеър эмас,публисистик мақолалар,эсселар ёзишга тўғри келди.Сиёсий воқеалар шуни тақоза қиларди чунки. Бутун умрим давомида ёзганларим ва сургунда ёзганларим тўпланиб, 9 та китоб, «Куллиёт» тайёрланяпти ҳозир. Унинг катта қисми публицистик мақолалар,эссе ва бошқа жанрлар.
МУХБИР: Демак ,буни ўзбекча баён билан айтсак, ” Танланган асарлар” ингиз чиқаркан-да?!
МУҲАММАД СОЛИҲ: Йўқ, ”Танланган асарлар” эмас, «Куллиёт». Яъни бугунга қадар ёзганларимнинг барчаси. Масалан,ҳозир сизнинг ёнингизга келгунча ,бомдодни ўқигандан сўнг ҳам бироз ишладим. Булар ҳам киритилади. Менга буни тайёрлаб беришяпти. Ўзбекистонда бир шоира синглимиз бор. Бу ишни шу синглимиз олиб боряпти, Аллоҳ рози бўлсин!
МУХБИР: Агар сир бўлмаса,исмлари ким экан бу шоира қизнинг?
МУҲАММАД СОЛИҲ: Сир эмас, айтишим мумкин. Гўзал Бегим бу ишга ёрдам беряпти. Китобнинг тузувчиси ҳам,унга сўзбоши,изоҳ ёзувчи ҳам у. Гўзал Бегим яхши шоира. Истеъдодли,тўғрисўз, иймонли инсон. Мен бу ишни унинг ўзига бемалол ишониб топширганман. Гўзал Бегим дўстимиз Матназар Абдулҳаким билан ҳам ишлаган. Китоблар 9 жилд бўлди,таржималар ҳам кирган.
МУХБИР: Соф шеъриятингиз неча жилд бўлади шунда?
МУҲАММАД СОЛИҲ: Кўп эмас. Икки жилд бўляпти.Шеърлар қисқа. Ҳар бирини алоҳида саҳифада берайлик дейишяпти.
МУХБИР: Ҳа, шеърларингиз қисқа. Тўрт қатор баъзиси.Шунинг эвазига икки жилд бўляпти,демак.
МУҲАММАД СОЛИҲ: Ҳа,шу сабаб икки жилд бўляпти. Изма -из берганда бир жилд бўлиши мумкин эди. Бироқ у ҳолда 550 бет бўлиб кетади. Бу жуда катта ҳажм. Шунинг учун бўлиняпти.
МУХБИР: Яъни икки жилдга?
МУҲАММАД СОЛИ: ҲАслида,мен кўп жилдли бўлишини хушламайман. Жилд кўпайтириш тарафдори эмасман. Аммо шунга мажбур бўляпмиз. Масалан, мақолалар бир жилдга жамлаганида ҳажми 900 бет бўлиб кетяпти. Шунинг учун улар иккига бўлиниб,400 бетдан тахланяпти. Оврупо адабиётидан,Шарқ адабиётидан қилинган таржималар тўққиз юз бет бўляпти. Масалан,»Дада Қўрқут” достони, Юнус Эмро девони, Зиё Гўкалпнинг ”Туркчилик асослари” асари. Шу учаласи бир жилдда жамланаяпти.
МУХБИР: Юнус Эмро бизнинг элда ҳам жуда қадрли. Турклар учун эса ,албатта, улуғ сиймо.
МУҲАММАД СОЛИҲ: Мутлақо шундай.
МУХБИР: Унинг ҳам шеърларини таржима қилдингизми?
МУҲАММАД СОЛИҲ: У аслида 1990-йилда босилган.
МУХБИР: Сизнинг таржимангиздами?
МУҲАММАД СОЛИҲ: Менинг таржимамда. Ислом Каримов илк бор Туркияга борганда,ўша китобни мендан илтимос қилиб сўраб олган ва ўзи билан олиб кетганди. Ва туркларга бу китобни кўрсатиб, «бизда ҳам сизлардан таржима қилганлар бор» деб мақтаниш учун.
МУХБИР: Эҳҳее! Сиз орқали очко олибди-да?
М. С .Шундай. Бундан ташқари 4 жилдлик “Пайғамбарлар тарихи” ни таржима қилдим.Аммо буни киритмаяпмиз.
МУХБИР: Сабаб? Катта ҳажмли бўлгани учунми?
МУҲАММАД СОЛИҲ: Йўқ, бунинг учун эмас. У менинг асарим эмас. Мен маълумотларни тўплаб,таржима қилиб,туздим. Бадиий ижод эмас у. Ижодимга алоқаси йўқ. Француз адабиётидан қилган таржималарим бадиий ижод бўлгани учун киритиляпти. Буни ҳам истаганим йўқ эди киритишни. Дўстлар шундай таклиф беришяпти. Анъана шундай экан.
МУХБИР: Жуда яхши иш бўлибди. Муборак бўлсин!
МУҲАММАД СОЛИҲ: Шеър ҳам шу икки йилдан буён ёзила бошлади яна. Актив сиёсатдан чекинганим боис.
МУХБИР: Бир саволим бор эди. Аслида, барча шеърларингизни жамласа 3-4 жилд бўларди. Лекин сиз уларнинг анчасидан воз кечганингизни айтгандингиз бир суҳбатда.
МУҲАММАД СОЛИҲ: Тўғри. Воз кечган шеърларим бор. Даҳрий шеърлар эди улар. Сархуш шеърлар деб атайман мен уларни.

(Давоми бор)

Тағин ўқинг
7 апрел 2020
Коронавирус шароитида кўрпанинг қатидаги пуллар аста харж бўляпти. Камбағал уч-тўрт сўм пулини тахмонга йиғилган янги кўрпанинг қатида ёки уйи ...
6 декабр 2021
«Элтуз» нашри 30 ноябрь куни “Мактабгача таълим вазирлигининг болаларга хос бўлмаган ўйинлари” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва ...
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги сафларида бормоқда.  Маҳаллий матбуотда ...
31 март 2016
Унда чоп этилган битта лавҳачага кўзимиз тушиб, газетанинг савияси қанчалик экани тўғрисида ўзингиз хулоса чиқаринг, деган маънода уни деярли ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...