Кўзқараш
9 август 2023

Раҳимжон Рахмат: Алкашлик

Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ухлаётиб оёқларини йириб ағдарилади, шунда уят жойлари кўриниб қолади. Уйқусида “жоним” деб, аллақандай аёлга эротик сўзлар айтади. Ҳовлидагиларнинг бари уялганидан бир-бирларига қараёлмайди, ерга қарайди.

Баъзи чўчқасифат алкашлар овқат қолдиқлари, ювиқсиз идиш-товоқлар, нон бўлаклари тартибсиз сочилиб ётган дастурхон устида ухлайди.

Гомикликка мойил алкашлар кайфи ошиб қолса, бир-бирининг бетига манқасини ишқаб ўпишади. Ҳатто бир-бирининг авратига қўл юборади.

Айрим алкашлар ўрта кўчага чиқволиб, дуч келганга бемаъни сўзлар айтиб, ҳамманинг асабини бузади.

Ароқнинг таъсирида ярим кечаси маҳалладаги бева хотиннинг уйига кириб борадиганлари ҳам бор…

Ёшроқ алкашлар ароққа тўйгач, мошинага миниб шаҳардаги фоҳишалар кўп яшайдиган массивга жўнайди. Девор ёки дарахт тагига қайт қилиб, кейин ўша ифлосини устига ётиб ухлайдиган алкашларниям кўп кўрганман.

Ичган ароғини гапириб мақтанадиган алкашлар ҳам етарли. Одатда ичиб дуч келган жойда ухлайдиган алкашлар қайтиб уйғонмайди. Ичиб, уйига велосипедда қайтаётган алкашни мошина босиб кетади.

Мен билган алкашларнинг бари шармандали ўлим топган.

Алкашлик – энг расво, шармандали, айтишга тил бормайдиган жиноятларга йўл очадиган иллатдир.

Ёзувчи Раҳимжон Раҳмат саҳифасидан

Тағин ўқинг
11 апрел 2021
Наманган вилоятининг Косонсой тумани «Cувоқова» корхонаси директори Муҳаммадали Камолов дохил жами тўрт киши ташкилот чилангари Абдулло Эшонхўжаевни 7 апрель ...
4 июл 2017
Ўтган июн ойида Ўзбекистон телеканалларида ОАВ ҳақидаги чиқишларга бой бўлди. Бунинг биринчи сабаби 27 июнда ўзбек журналистларининг касб байрами ...
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
23 апрел 2018
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон бюджетидан 4 миллион доллардан ортиқ маблағ ўмарилган. Бу ҳақда Молия вазирлигига асосланиб, мамлакатнинг бир ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...