Кўзқараш
25 октябр 2023

Рассом Туз: Дилшода нега фашизмга ошиқ

МТРК бошловчиси Дилшода Матчонованинг Ўзбекистон конституциясида қораланган ирқчилик, қирғинни қўллаб-қувватлаб 70 миллон кишини ўчоқда ëққан Гитлерга ошиқ бўлгани журналистика ботган ботқоқ неқадар чуқур эканлигидан далолат.

Аснода танишлар чиқиб, «Дилшода Омон Матчоннинг жияни раҳм қилинг, бу шунчаки хотин киши қариëтганда содир бўладиган руҳий жараëн ҳосиласи,» дейишди.

Яна бировлар эса бу «гитлерчи хотин» талончилк, пора олишда воситачилк қилиш, фирибгарлик каби қатор жиноятларда айбланиб қамалиб чиққан пропагандист Саид-Абдулазиз Юсуповнинг салбий таъсирига тушиб, мияси атала бўлганини ëзиб адвокатлик қилишди.

Мия бўлса атала бўлади. Гап бу хотиннинг қариб-чуриб путурдан кетаëтгани ортидан руҳий талвасага тушганида ҳам эмас. Гап бу хотиннинг ўқимаганида. Иншодан беш олиб, Каримов китобини ўқиб диплом олган тўтиқушларнинг йўқотилган авлоди бу.

Дилшода Матчонованинг шоир Омон Матчонга қариндош экани ҳам ҳеч қандай роль ўйнамайди. Аслида табиат хатоси бўлган Дилшодани матбуот, таълим соҳасидан узоқлаштириш керак. Бу фашист газанда бозорда эмчак халта сотиб тирикчилик қилишга ярайди, холос.

Фашизм – бу аср вабоси. Руҳий ва илмий иммунитетеи паст бўлган, ақлан ноқис кишилар бу вабога тез чалинади.

Файласуфлар халқ деган тушунчани сакрал яъни шак келтириб бўлмас бут ҳолига келтиришган. Бу нотўғри.
Аслида халқ ҳам чириб, сасиб кетиши мумкин. Миллионта жиннини битта жойга йиғсангиз миллонта жинни бўлади. Бу жинниларнинг кўплиги сифатни билдирмайди.

1945 йил бахорида Дрезден устига АҚШ учоқлари ëғдирган бомбалар халқни эсини жойига келтириш учун хизмат қилган эди. Орадан 5 йил ўтиб ижтимоий сўров марказлари немис халқи фикрини ўрганиб даҳшатга тушишди. Халқ онги ўзгармаган эди. Тоқатсизлик, ирқчилик, фашизм, диний жаҳолат, хасад ва кўра олмаслик уларнинг қон-қонига сингиб кетган эди. Бу мажруҳ ва синиқ оломонни улкан чўкичлар билан уриб тўғирлаш лозим эди. Худди аварияга учраган машина корпусини костоправ уста кувалда билан текислаган каби.

Шу тариқа одамларни кинотеатрларга йиғиб ўзларининг Гитлер даврида қилган бутун жаҳолати акс этган документал киноларни мажбурлаб томоша қилдиришди.

Бировлар кўрмайман деб кўзларини юмганида АҚШ зобитлари уларни қўлларини қайириб, орқасига боғлаб томоша қилдиришди.
Кечагина Гитлерга таъзим қилиб, у ўлгандан кейин бир юмалаб янги юртбоши кўтини ялаганлар рўйхати тузилди.

Уларнинг ҳужжатига махсус тешик қилиб беришди. Тавқи лаънатга чидай олмаган собиқ мулозимлар ўз жонига қасд қилди. Покаяние – тавба-тазарру олови ичидан барча ўтди.

Кўплар бу олов ичида ëниб жизғанак бўлди. Аммо миллат соғломлашди. Германия бугунга келиб яна Европанинг энг улуғ, энг азиз, бой ва мукаррам давлатига айланди. Германияда Гитлерни улуғлаш жиноят ҳисобланади.

(Иловадаги расмлар иккиси ҳам бир хил номланади: «Биз нега учрашдик қирқдан ошганда?)

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 январ 2017
13 январ куни Андижон вилоят хўжалик суди Солиқ бошқармасининг андижонлик тадбиркор устидан даъвосини қондириб, унинг мулкини мусодара қилиш ва ...
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги сафларида бормоқда.  Маҳаллий матбуотда ...
10 октябр 2024
Тошкентдаги университетнинг 21 яшар студенти одам буйрагини 38 минг, жигарни 43 минг ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини ...
22 май 2016
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова хизматларининг Испания ҳайрия жамғармаси томонидан юксак тақдирланиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги реал вазиятдан мутлақо бехабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...