Кўзқараш
13 феврал 2024

Ўзбек гимнидан ким қўрқади?

Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда.

Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат мадҳиясини куйлаётгани масхара қилинган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Тармоқларда «кулиб ташланган» ғоя Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланган Қаҳрамон Қуронбоевга оид экани ҳақида Элтузда овозли файл бор.

Қуронбоев бу аудиода, маҳалла ва мактабларда давлат гимнини ижро қилиш, байроқ кўтариш тадбири ва мактабларга боласини юбормаëтган оилаларнинг назоратга олинишини урғулайди.

Боласини мактаб ўрнига отин ойи ëки баччабоз муллаларнинг яширин ҳужраларига юбораëтган ота-оналар боис давомат пасайган. Айниқса жума кунлари мактаблар ҳувиллаб ëтади.

Ўзлари диний экстремистик ғоялар таъсирида зомбига айланган ота-оналар болаларининг таълим олиш ҳуқуқини чеклаб қўймоқда. Бу холатда давлат аралашуви энг тўғри ечим.

Нега тармоқдаги блогерларга болаларнинг давлат мактабларида ўқиши ëқмаяпти. Шу давлат байроғи кўтарилса ëки шу давлат гимни ижро қилинса нимаси ëмон?

Агар мактабларда ўқишини Оятул курси билан бошлашса томири диний экстремизмдан сув ичаëтган кун узлар буни олқишлаган бўлар эди.

Давлат рамзлари улуғланишини ошкора масҳара қилиш¸ давлат гимнини ижро қилганларни сазойи қилиш давлатчилик нуқтаий назаридан хатарли сигнал.

Саводи ҳаминқадар блогерлар ўз юрти рамзлари улуғланишини Шимолий Корееяга таққослаб «ақлли»лик қилишмоқда.

Айни блогерлар тўғри келса келмаса Японияни мисол қилиб кўрсатишади.

Холбуки Японияда гимн ва байроққа ошиғич ҳурмат бор.

2003 йилнинг октябрида Токио халқ таълим департаменти 300 дан зиëд ўрта мактабга Япония гимни ижро қилиш мажбурияти ҳақида талабнома жўнатди.

Гимн айтилаëтган пайтда ўқувчиларнинг давлат байроғига тикилиб туриши талаб қилинган эди.

2005 йилда Франция ҳукумати ўрта мактабларда гимн айтиш ритуалини «миллий ғурурни тиклаш» тадбири доирасида жорий қилди. 2015 йилда исломий радикаллашувга қарши давлат тадбирлари ичида барча ўқув муассасаларида гимн куйлаш зарурлиги улуғланди.

2008 йили Литвадаги Каунас шаҳар кенгаши раҳбари Раймундас Каминскас ва шаҳар ҳокими Андрюс Купчинскас мактабларда ҳар куни ўқиш олдидан мамлакат гимнини куйлаш таклифи билан чиқишди. Парламент бу таклифни мақуллади.

Литва ватансеварлари буни олқишлади.

2012 йили Қозоғистон мактабларида ҳам гимн куйлаш жорий қилинди.

АҚШдаги аксар мактаб ва боғчаларда ҳар куни давлат мадҳияси куйланади. Ҳар куни мамлакат байроғини кўтариш маросими ўткзилади.

2005 йили АҚШ миллий мусиқа ассоциацияси мактабларда миллат гимнини чиройли куйлашни қўлловчи тадбирни бошлади. Бу тадбир олдидан ўтказилган сўровда АҚШ аҳолисининг каттагина қисми гимн сўзаларини билмаслиги ўртага чиққан эди.

Бу кемтикни тўлдириш ва мамлакат рамзи бўлган гимнни янада жозибадор қилиш учун таниқли мусиқачилар даврага тушди.

Туркиядаги давлат мактабларида ҳар куни ўқиш бошланишидан олдин давлат байроғи кўтарилиб мадҳия ижро қилинади.

«Қўрқма» деб бошланадиган гимн турк ëшлари юрагини ғурур ҳамда ватанга муҳаббат ҳислари билан тўлдиради. Туркияда давлат байроғига алоҳида ҳурмат маданияти шаклланган.

Хиндистондаги мактаблар ҳам кунни давлат гимнини ижро қилиш билан бошлайди.

Кейинги пайтда эринмаган блогер Хитойни мақтаб ëтади. Холбуки Хиттой мактаблари ва маҳаллаларида ҳар куни гимн айтиш жоиз қилинган.

Гап ўз давлатининг гимни ҳақида кетмоқда. Бегона давлатнинг эмас. Ўзбекистон аҳолиси 70 йил «Ассалом рус халқи» дея бошланадиган бегона ва босқинчи совет гимнини ижро қилиб келди.

Юлдуз Усмонова каби буқаламун «катюша» айтиб қизил жаллодларни улуғлаганда жим турганлар энди ўзбек гимни айтилганида рохатсиз бўлдими?

Нега? Ўзбекистон аҳолисининг ўрисқул ва арабқул бўлиб кетган зомби аҳолисиниинг таназзул даражаси етмайдими буларга.

Нега давлат рамзларига нафратни шакллантириши керак бу балогирлар. Ким улар? На савод¸ на ақл кўрмаган, хайп ва лайк учун зомби диндорлар тахорат қилган сувни ичадиган тоифаку булар.

Элтуз давлат рамзлари, мадхияси, байроғини камситганлар билан бирга эмас.

Байроқни эмас, бойроқларни севадиган шарафсиз ялтоқилар ҳам биздан эмас.

Лағмоннинг бир учи билан оғзи тикиладиган, югургани сомонхона бўлганларга ҳам иди наххуй деймиз.

Биз қўлимизни кўксимизга қўйиб «Олтин бу водийлар жон Ўзбекистон» дея куйлаймиз. Ким истамаса Афғонистонга бориб наша чекиб нашида айтсин ëки Ўрус юртида эмаклаб катюша куйласин.

Қўрқаманки, бундан баттар чоғлар келур,

Йўлимизга сиз қазиган чоҳлар келур,

Денгиз-денгиз, тўлқин-тўлқин “оҳ”лар келур,

Халқ қаерда, куч қаерда, Чўлпон қани?

(Шеърий парча Мехриноз Аббосовадан)

Кейинги икки юз йилда мустамлака бўлиб умуртқасиз холга келган Ўзбекистондаги биомасса шуурида давлатчилик маданияти йўқ. Ўрисга ë арабга ëхуд ўғриларга сиғинишга ўрганган яратиқларга ватанни севиш эриш туюлмоқда.

Иловадаги расмда Ўзбекистоннинг ўз гимни ва байроғи бўлишини талаб қилгани ортидан Совет даврида қамалган мархум ватандошимиз Миртемир Мирабдуллаев.

Тағин ўқинг
13 феврал 2018
Ўзбекистонда оғир касаллар учун ишлатиладиган оғриқни қолдирувчи наркотик ва психотроп дорилар етишмаяпти. Мамлакат дорихоналарига наркотик дориларнинг кам миқдорда етказиб ...
1 март 2019
Самвел Бабаяннинг яна ўзбек футболига қайтиши масаласида бир неча нуқталар борки, кишида кўплаб шубҳалар уйғотади. Биринчи нуқта шуки, у ...
29 ноябр 2017
Ижтимоий тармоқда «бошқа динга кирди» дея хотинини пичоқлаган ўзбек заҳарханда қилинган мемлар пайдо бўлди. Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ...
5 ноябр 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...