Асосий мавзулар
2 март 2023

Горби, Горби…

Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв туғилган кун.

Айнан Горбачёв берган ҳуррият боис мен – журфакнинг оддий талабаси мустақил “Эркин сўз” газетасини нашр қилдим, «Эркин ëшлар» уюшмасини тузиб, талабаларни ҳаракатга келтириш ташаббускорларидан бири бўлдим. Ўшанда совет мафкурасидан мияси бетон каби қотган домлалар сенга бу журъатни ким берди деганида, Михаил Горбачёв деганман.

Айни журъат қанотида Ўзбекистондаги илк мустақил ТВ ташкилотчиси бўлдим. Агар Горбачёв бўлмаганида Ўзбекистон мустақил бўлмас эди. Горбачёвдан миннатдорман. Фақат бу миннатдорлик қатида озгина гина-кудурат ҳам бор.

Бизга демократия, сўз эркинлиги ва, энг муҳими, мустақиллик ато қилган Горбачёв бошимизга Каримов каби бир жоҳил мустабидни тикиб кетди. 1989 йилнинг 23 июни куни Михаил Горбачёв Ўзбекистон Компартияси биринчи котиблигига Каримовни тайинлади.

Инсоф юзасидан айтиш керак, Горбачёв аввал бошиданоқ Каримов номзодига қарши чиқди ва унинг номзодини тасдиқламади. Кадрлар бўйича масъул Егор Лигачёв ҳам Каримовга қарши бўлди. Улар тасарруфидаги маълумотларда Каримов бошқалардан ажралмайдиган жоҳил бир обком котиби эди.

Аммо СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзе Горбачёвни кўндирган. Совет Иттифоқи каби улкан мамлакатнинг минг бир ташвиши билан банд Горбачёв шартли тарзда бу нусхани Ўзбекистонга раҳбар қилиб қўйди. У ëғи нима бўлганига тарих гувоҳ.

Барибир Горбачёвга узоқ умр тилайман ва у ўзи яратган калтакесаклардан узоқроқ яшайди, деб умид қиламан.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб журналист билан сиёсий шарҳловчи ...
9 сентябр 2016
Мустақил матбуотда ва ижтимоий тармоқда Каримовнинг ножоиз жойга дафн этилгани, зудлик билан мақбара қуриш учун 120 тача мозор бузилгани ...
13 март 2018
Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматулло Сайфуддиновга 9 март куни «Озодлик» радиосини лаънатлаб, унга «жаноза ўқигани» ортидан Вазирлар Маҳкамасининг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...