Кундалик
29 октябр 2015

Дмитрий Тихоновнинг уйига ўт кетди

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ёнғин чиққан пайт уйида бўлмаган. Бу ҳақда у бир неча кун кейин билган.

“20 октябр куни менинг уйим ёнди. Мен бу ҳақда кеч хабар топдим, чунки шаҳарда менинг яқинларимдан ҳеч ким йўқ эди” дейди у.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг билдиришича, асосан унинг иш кабинети, у ердаги барча ҳужжатлар, компьютер, фото ва бошқа барча техник анжомлар ёнган.

Уйига келган пайти, эшик муҳрланган бўлган ва Дмитрий Тихонов келиши билан ўт ўчириш ва милиция ходимлари ҳам у ерда ҳозир бўлишган ва ишни расмийлаштира бошлашган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ва унинг ҳамкасблари бу воқеани инсон ҳуқуқлари фаолининг пахта мониторингидаги фаолияти учун қасд олиш дея баҳоламоқда.

Ёнғиндан бир кун аввал 19 октябр куни пахтага олиб кетилаётган ангренликлар колоннасини суратга олаётган пайтда, Дмитрий Тихонов милиция томонидан олиб кетилиб унга маъмурий иш очилган эди.

Қизиғи шундаки, ёнғиннинг биринчи куниданоқ воқеадан хабари бўлган милиция на унга, на унинг адвокатига хабар беришмаган.

Гарчи 20 октябрдан буён ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Полина Браунерг унинг иши бўйича икки марта милиция идорасида бўлган ва бундан ташқари бир марта участка милиционерининг ўзи унга қўнғироқ қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2019
Замонамиз турк ёзувчилари орасида Ўрхон Помуқ каби дунёда ном қозонган ўткир қалам соҳиби Алиф Шафақ китобхонлар орасида анча машҳур. ...
29 май 2018
Фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари туз бўронидан жабрланган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига учиб келишди. 29 май куни ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
25 ноябр 2019
Таниқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ бу йил 70 ёшга тўляпти. Муболағасиз айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йил ичида ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...