Швейцариядаги соатга Самарқанд шакли зарб қилинди
Швейцариянинг дунёга машҳур «Piaget» қўл соатлари ишлаб чиқарувчи компанияси, Самарқанд вилоятида жойлашган Темурийлар тарихига оид бўлган, «Регистон» майдонининг тасвири туширилган қўл соатларини ишлаб чиқаришни бошлади.
Бу ҳақида хабар тарқатган «Vogue»га кўра¸ қўл соатларига «Регистон»нинг тасвирини тушириш, «қўл соатлари» бўйича мутахассис Аните Порше томонидан асос солинган.
Мутахассис аввало Самарқандни зиëрат қилиб «Регистон» майдони билан яқиндан танишиб чиққан.
Ана шундан кейин қўл соатларига айнан «Регистон» майдони тасвирини зарб қилиш ғоясини амалга оширган.
Швейцариянинг дунёга машҳур қўл соатлари ишлаб чиқарувчи «Piaget» ширкати 1874 йилда ташкил қилинган бўлиб, 1957 йилдан бошлаб қимматбаҳо ва нодир металлар асосида соатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб бой ҳаридорлар сегментига йўл топди.
Таниқли продюсер ва диджей Марк Ронсон¸ поп-қўшиқчилар Мики ва Рианна «Piaget» соатларини тақишади.
Самарқанд акс этган соатларга БАА да яшайдиган ўзбек тадбиркори Ғафур Раҳимовдан буюртма тушгани ҳақида Eltuz.com мухбирида маълумот бор.
Eltuz.com