Келин сотадиган маклерлар
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади.
«Уларда икки-уч хил рўйхат бўларкан, олий ва ўрта маълумотлилар алоҳида, қулоғи тишланганлару бозори қайтганлар алоҳида таништириларкан», дейди газета.
Иккинчи янгилик, бугун Тошкент ислом университети қошидаги лицей олдида келин топиш илинжида бўлган совчилар (овчилар)нинг катта гуруҳи йиғилади. Улар лицейдан чиқаётган қизларни кузатиб, ўзларига маъқул бўлганларни мўлжалга олади ва келин қилиш илинжида елиб-югуради.
Учинчи янгилик шуки, лицейга киришдан олдин ўқиш учун ҳужжат топшираётган ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўқиш тугамагунча қизим ёки ўғлимнинг турмуш қуришига йўл қўймайман, деган мазмунда ариза ёздириб олинади.
Энг қизиғи, Ўзбекистонда қизлар 17 ёшдан турмуш қуриши мумкин. Шунга қарамай, юқоридаги тилхатга асосланиб, 17 ёшдан турмуш қургани учун лицей ўқувчиларидан икки нафари коллежга ўтказиб юборилган.
Eltuz.com