Кундалик
12 ноябр 2015

Мурод Жўраев озод этилди

Бугун 12 ноябр куни эрталаб 21 йил қамоқда бўлган, 4 марта раскрутка қилинган таниқли мухолифатдаги сиёсатчи Мурод Жўраев озод этилди.

Eltuz.сom манбасининг маълум қилишича тўққизта инсон ҳуқуқлари ташкилотлари жумладан Амнести Интернационал, Қийноқларга қарши (АCАТ-Франция) насронийлар ассоциацияси, Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси, Фридом Ҳауз, Ҳюман Райтс Вотч, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерацияси (FIDH), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (ИҲРЛ), Норвегия Хелсинки қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми Ўзбекистон ҳукуматидан Мурорд Жўраевнинг озод этилишини, сиёсий маҳкумга зарур тиббий ёрдам таъминланиши ва унинг ўз тинч сиёсий фаолиятини давом эттиришига изн берилишини талаб қилишган.

ХРВ тадқиқотчиси Стив Свердлов, жумладан Ўзбекистон расмийлари Жўраевни қийноққа тутган ва унга нисбатан ўзбошимча тергов олиб борган шахсларни жавобгарликка тортиши лозимлигини айтган.

Матбуотда жумладан Жон Керрининг сафари сафари сиёсий маҳкумнинг озод этилишига жиддий туртки бўлгани айтилади. 10 ноябр куни «Эзгулик» жамияти фаоллари сиёсий маҳкум Мурод Жўраев йигирма йилдан буён қолаётган колонияга бориб келишгани маълум қилнади.

Жўраев бугун 63 ёшида, у Ўзбекистон парламентининг вакили, Қашқадарё вилоят, Муборак тумани ҳокими, мухолифатдаги “Эрк” Демократик партиясининг аъзоси 18 Сентябр 1994 йилдан буён қамоқда бўлган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 январ 2017
17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган. Шу ...
20 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида фикр юритади. @eltuz
9 август 2021
Рассом Туз
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...