Буни инновация дейдилар
«Правда востока» газетаси Тошкентда миллий инновация тизими масаласида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этганини билдирди.
Ана шундай меҳмонлардан бири, Нью-Йорк давлат (!) университети профессори П.Морвиж «мамлакатимиз раҳбариятининг оқилона сиёсати широфати билан Ўзбекистоннинг меҳнаткаш халқи жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳам ЯИМнинг 8 фоиздан ортиқ миқдорда ўсишига эришаётгани»ни алоҳида таъкидлаган.
Шунингдек, газета 2012-2020 йилларда ЯИМда инновация маҳсулотлари улуши 3 фоиздан 22 фоизгача, уни экспорт қилиш эса 6 фоиздан 28 фоизгача оширилиши белгиланганини маълум қилган.
Мақолада Ўзбекистонда электр энергиясиз ишлайдиган уй-рўзғор буюмлари ва чироқлар, газсиз овқат пиширадиган ёки иситадиган жиҳозлар борасида инновацион технологиялар яратиляптими ёки йўқми деган саволга жавоб берилмаган.
Eltuz.com