чоршанба,
18 декабр 2024
13 январ 2016
Арман расмийси ИШИДда айбланаётган Арамаис тақдиридан ҳавотир билдирди
Арман омбудсмани К. Андреасян Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиевга Ўзбекистонда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган армани миллатига мансуб судланувчи тақдири юзасидан хат йўллади.
Унга Жиззахда ҳибсда сақланаётган судланувчи Арамаиснинг ниҳоятда оғир аҳволда қолаётгани, терговда айбни бўйнига қўйиш учун қийноққа солинаётгани, оёқлари синдирилгани ҳақида ариза олгани ҳақида ёзади.
Андреасян ўзбек ҳамкасбидан Арамаис Авакян соғлиғи ҳақида унга аҳборот беришни ва унга қарши қўлланилаётган ноҳақ ҳаракатларга қарши чора кўришни сўраган.
Eltuz.com