Кундалик
1 май 2016

«GM Uzbekistan» Бош директори қамалди, Бош вазир ўринбосари Рўзиқулов истеъфо аризасини ëзди

Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» устамаларига бошқа «ўғрибоши» эгалик қилиши режаланган кўринади.

GM Uzbekistan автомобил ширкати Бош директори Тохиржон Жалилов товламачилик йўли билан 200 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланиб ўтган ҳафта қамоққа олинди.

Eltuz.com мухбирига сиздирилган маълумотда айтилишича, 46 яшар Тохиржон Жалилов МХХ нинг махсус гурухи тарафидан ҳибсга олиниб Гвардейский кўчаси деб аталадиган мавзедаги МХХ ертўласига жойлаштирилиб тергов қилинмоқда.

Пул ўзлаштириш схемаси

2010 йилдан бери ўзбек автоконцернини бошқараëтган ва айни пайтда «Узавтосаноат» ҳиссадорлик ширкати бошқарув раиси ўринбосари бўлган Жалилов “Россияга жўнатилган автомобилларни криминал схема асосида сотиб пулини ўзлаштириш” да айбланмоқда.

Бу схема асосида «ўзлаштирилган пуллар оффшор ҳудудлардаги чўнтаклар»га тушганлиги Eltuz.com мухбирига сиздирилган маълумотда иддао қилинади.

GM Uzbekistan автомобил ширкатида ишловчи мухандис Eltuz.com мухбири билан тармоқда ëзишиб, Жалилов дохил яна бир нечта киши ҳибсга олинганлигини тасдиқлади.

Мухандисга кўра, гап “Россияга экспорт қилиниши лозим бўлган Ravon русумли машиналар билан боғлиқ криминал схема ҳақида кетмоқда.

Машиналар Россияга «гўëки» экспорт қилинади. Аслида бу машиналар Тошкентдан бир неча километр наридаги Қоплонбек постига яқин жойда, яъни Қозоғистондаги махсус жойда сақлаб турилади.

Машиналар фиктив тарзда Россияда “сотилганидан” кейин улар яна Ўзбекистонга қайтиб кириб мамлакат фуқароларига қайта сотилади, дея иддао қилган GM Uzbekistan мухандисига кўра, “навар 500 миллион АҚШ доллари” дан кам эмас.

Пул эгаларининг тахт учун кураши

Eltuz.com мухбирининг ўрганишича, бу масала 26 апрел куни Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг учрашув пайтида ҳам кун тартибининг матбуотга очиқланмаган қисмида бўлган.

Яна аниқланишича, Жалиловнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган автомобил ишлаб чиқариш соҳасига оид компроматлар Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимовга қарши гурухнинг ишидир.

Азимов муҳтамал ворис, яъни Ўзбекистоннинг “эртанги президенти” бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар ортидан Азимовга қарши ахборот уруши нишоналари кўрина бошлади.

Eltuz.com мухбири, ўз тасарруфидаги маълумот иддаолар асосида “Рустам Азимов гуруҳи ўзларига қаратилган ҳужум стрелкасини Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловга қарши йўналтирди” деган ҳулосага келди.

Маълум бўлишича автосаноат учун маъсул бўлган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов “гуноҳ эчкиси” сифатида қурбонликка ҳозирланмоқда.

Улуғбек Рўзиқулов, президент Каримовнинг 2012 йилги қарори билан Бош вазир ўринбосари, айни пайтда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуаси раҳбари этиб тайинланган эди.

“Ҳар холда ўтган жума куни Рўзиқулов ўз вазифасидан истеъфо бериш ҳақида аризани ëзди” деб такидлади Eltuz.com манбаси.

Ўзбеклар учун жамлоққа йиғилган машиналар

Манбанинг ишонишича, Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводи ҳамда Тошкентдаги General Motors Powertrain Uzbekistan заводи “ҳокимият ва кўча ўғрилари” тарафидан бошқарилмоқда.

Ўзбекистон автомобил саноатининг бир йиллик савдо айланмаси 2015 йилда 4 миллиард долларни ташкил этди.

“Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик жамияти таркибиди бугунги кунда 70дан ортиқ корхона фаолият юритаётир. Улар орасида “GM Uzbekistan”, Самарқанд автомобил заводи, “JV MAN Auto — Uzbekistan” автомобил заводи бор.

Бу – “GM Uzbekistan” машиналарига ортиқча имтиёзлар бериб, Ўзбекистон ичида унинг мутлақо рақобатсиз даражада ички бозорда белгиланган нархларда сотилишида, айни пайтда четдан келтириладиган машиналарнинг ўта юқори даражада бож солиқларига тортилишида кўринади.

Айни пайтда, ташқи бозорда машиналар нархи жуда паст, “кўча эгалари” уни ички бозорда сотишдан кўпроқ манфаатдор.

Eltuz.comнинг Чимкентдаги ҳамкори ўзбек ҳаридорлари учун, экспортга чиқарилган машиналар сақланаëтган «отстойник» (жамлоқ) ни бориб кўрди.

Ҳамкоримизга кўра, жамлоқда камида ўн мингдан зиëд «Ravon» автомобиллари турибди.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 март 2019
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 5 март куни билдиришича, 10 йиллик қамоқ жазосини уйда ўтаëтган 47 ёшли Гулнора Каримова  “жазони ўташ ...
17 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди. Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг ...
14 декабр 2020
Вазифасидан вақтинча четлатилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов ижтимоий медиада чиқиш қилиб, бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевни коррупцияда айблади. Бош ...
15 апрел 2016
Тадбирда терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...