Кундалик
15 май 2016

Университет профессорлари пора олмаслик ҳақида қасам ичди

Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди.

Бу кафолат мактубини имзолатишдан олдин институт ўқитувчилари Республика Бош прокуратурасида суҳбатдан ўтказилиб таълим соҳасидаги коррупция борасида расман огоҳ қилинди.

Eltuz.com мухбирига маълум бўлишича сўнгги бир ой ичида Тошкент шаҳридаги институт талабаларидан пора олганликда айбланган ўқитувчилар устидан бир нечта жиноят иши очилган.

Ўзбекистонда таълим тизими реформа қилинмагани боис Совет давридан мерос “пора билан ўқишга кириш” тизими ўзгаришсиз сақланиб қолган.

Грузия ва Болтиқбўйи давлатларида узоқ ўтмишга айланган “пора билан ўқишга кириш” тизимини Ўзбекистон раҳбарияти “танлаб олинган порахўрларни баъзан жазолаш” киби косметик метод билан ечишга самарасиз уриниб келади.

Масалан ўтган йили Наманган шаҳридаги тиббиёт коллежларидан бирида узоқ йиллардан буён дарс бериб келган 50 ёшли Муаззам Саматова 1200 доллар пора олиш пайтида қўлга олингани ҳақида “Ҳуқуқ” газетаси хабар берган эди.

Eltuz.com мухбири тасарруфидаги маълумотга кўра бу йил айни масканда яна бир ўқитувчи устидан “порахўрлик” бўйича тергов бошланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 январ 2020
Эртаклар иккига бўлинади – ўтмиш ва бугун эртаклари. Эркаклар ҳам иккига бўлинади – хотини олиб берган машинани миниб ошнасига ...
14 апрел 2016
Мақола муаллифининг ёзғиришича, глобал тармоқдаги турли маълумотлар ёшлар онгига салбий таъсир ўтказиши, уларнинг ахлоқий жиҳатдан тубанлашувига, зарарли ғоялар таъсирига ...
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
12 июн 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...