Дайжест
19 май 2016

Қовоқ ҳақига мадҳия тўқиш бошланди

«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг «ўз вақтида қабул қилинган» «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори аҳамиятини тушунтиришга зўр бермоқда.

Газетада Ўзбекистонда мева-сабзавот ва полиз етиштириш беқиёс фойда келтириши илгаридан маълум бўлса-да, президент мустақилликнинг йигирма бешинчи йилига келибгина буни англаб етгани сабаблари очиқланмайди.

Бунинг ўрнига, газета фермер ва тадбиркорлар «бу қарорнинг истиқболли аҳамиятга эга эканидан руҳланаётгани»ни таъкидлайди.

Эсингизда бўлса, сал аввалроқ бош вазир барча фермерларни қовоқ экишга мажбурлаш кампаниясини бошлаб юборгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ҳатто корхона ва ташкилотлар ишчилари фермерларга бу ишда «ёрдам бериш»га жўнатилганди.

Шунинг учун бўлса керак, мақолада қовоқ етиштириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Журналистга интервью берган фермер эса қовоқнинг аҳамиятию фойдаси ҳақида тўлиб-тошиб гапиради.

«…Ўзбекистонда ётиштирилган қовоқ жаҳон бозорида тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, ҳужжат (яъни президент қарори) қовоқни ҳам катта миқдорда экспорт қилиш имконини беради», дея хулоса қилинади газетада.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлибди. ...
31 август 2018
Тошкентнинг Шайонтовур туман Маъмурий суди, 30 август куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, 67 яшар, Аъзам Турғуновни «ҳокимиятга бўйсунмаганлик»да айблаб бир ...
15 сентябр 2020
Швейцария ва Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларни расмий Тошкентга қайтариш тўғрисида битим имзолади. Хабарларда айтилишича, ...
9 апрел 2021
Бундан 9 кун олдин муттасил калтаклаш ортидан молхонада осилган ҳолда топилган ҳомиладор келин Мухлиса Қадамбоева мавзуси 9 апрель куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...