душанба,
16 декабр 2024
21 май 2016
ИШИД байроғини осган талаба олти йилга кесилди
19 май куни 21 яшар Душанба турғуни Даврон Қурбонов шаҳарнинг 103-нчи митти мавзесида тақиқланган “Исломий Давлат”нинг қора байроғини осганликда айбланиб 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Судда қатнашган Eltuz.com ҳамкорининг айтишича Қурбоновга байроқ осишда кўмаклашган 17 яшар Қудрат Насруллоев эса 4 йилга озоодликдан махрум қилинган.
Судда айтилишича 2015 йилнинг 25 августи куни Даврон Қурбонов ўз дўсти билан бозордан қора мато ва бўëқ сотиб олиб ИШИД байроғини ясашган. 29 август куни эса бу байроқни 103инчи митти мавзедаги кўприк тагига осиб кетишган.
Даврон Қурбонов Душанба техника университетида ўқиган ва шаҳардаги интернет кафелардан бирида ишлаган.
Eltuz.com