Дайжест
21 май 2016

Ўзбек матбуотининг кечмиш ҳақидаги гаплари бугунни акс эттиради

Сурхондарёда ўтказилган «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган «Ҳуррият» газетаси гўёки бугунга кўчган кечаги кун ҳақида ёзади.

Муаллиф совет даври кўргуликларини қораларкан: «Қатағонлар, қама-қамалар ва адоқсиз хўрликлар билан бутун эл-улусни қўрқитиш, инсон қадр-қимматини ерга уриш мустабид тузумнинг асосий тамойили эди. Бу зулм ва бедодликлар у ёки бу кўринишда 1991 йилга қадар устма-уст давом этди», дейди.

Мустақиллик мафкураси доирасидан чиқиб, оқ-қора ҳақида сал фикрлай олиш қобилиятига эга инсонлар аслида совет давридаги ўша кўргуликлар ҳозир ҳам муаллиф айтгани каби «у ёки бу кўринишда» давом этаётганини англай олса керак назаримизда.

Мақолада давом эттирилади: «Ҳали суягимиз қотмасдан, яъни ўн-ўн бир ёшдан пахта яганага, сўнг чопиққа чиқардик. Кейин эса куздан то декабрь ойигача пахта теримида қатнашардик. … қишлоқ боласи борки, пахта даласидан бери келмасди».

Бугун ҳам «пахта даласидан бери келмаётган қишлоқ боласи» йўқми? Ҳар йили ўқишдан пахта даласига ҳайдалаётган коллеж ва университет талабаларичи? Ёки уларнинг суяги қотиб бўлганми? Уларни ўқишдан мосуво қилиб, «кўнгилли равишда» далага ҳайдаса бўлаверадими?

Ёки газетада ёзилганидек: «Зотан, ёшларимизга яратилаётган шарт-шароитлар, қулайликлар шуни тақозо этади»ми?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 декабр 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
2 октябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Хоразм, Фарғона, Сурхондарё ва Россиянинг Краснодар ...
10 декабр 2019
22 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу куни расмий равишда рўйхатга олинган ...
2 ноябр 2017
31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди. 12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...