Кундалик
15 июн 2016

Туркияда уч ўзбекистонлик ИШИД фаоли қўлга олинди

Қўлга олинганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Қахрамонмараш полицияси тарқатган маълумотга кўра ИШИД террор тизими фаолларига қарши қаратилган тадбир давомида қўлга олинган ўзбеклар адлия қарорига кўра маҳкамагача қамоқда ўтиради.

Қахрамонмараш ИИБ Террорга қарши мужодала шўбасининг қора ниқоб таққан ходимлари шаҳарнинг Водий ва Юнус Эмро маҳаллаларидаги ИШИД фаоллари яшайдиган икки манзилини босди.

Ўзбекистон фуқаролари E.C, K.H. ва K.A адлияда қисқа сўроқ қилинганидан сўнг ҳибсхонага жўнатилди.

Ўзбекистон фуқароларига “Террор тармоғига аъзо бўлиш” айби қўйилди.

ИШИД тармоғи асосан толиблар ва бошқа хорижий жангарилар ҳисобидан минтақада ўзига юзлаб янги тарафдорлар ортдиришга муваффақ бўлгани айтилади.

Айни шу манзарада ИШИД гуруҳи сафларига бориб қўшилаётган марказий осиёлик фуқароларга оид илк расмий рақамлар ҳам эълон қилинди.

Жумладан, Халқаро Инқироз Гуруҳи уларнинг сони икки мингтадан тўрт мингтагача бўлиши мумкинлигини айтиб чиқди.

Айни мавзуни тадқиқ қилган қатор халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларида эса, Сурия ва Ироқда жанг қилаётган марказий осиёликлар аксариятининг ўзбеклар экани тахмин қилинди.

Америка Жосуслик Хизматининг қўшма ҳисоботида эса, ИШИД гуруҳи сафларидаги фуқароларининг сони бўйича Ўзбекистон кечаётган йилда Россия билан бирга рўйхатнинг юқори қаторларидан жой олган иккита собиқ Совет давлатидан биттаси бўлди.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 январ 2022
Ҳикоямиз қаҳрамони қирқ билан эллик орасидаги деҳқонободлик йигит. Тошкентнинг эски пединститут яқинидаги Бобур кўчасида, тўрт қаватли ғиштин уйлардан бирида ...
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
7 феврал 2019
Тошкентда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 5 февраль куни «Буюк келажак» ташкилоти ташаббуси билан «Ўзбекистан-2035» иккинчи халқаро форуми ўз ...
29 март 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...