Асосий мавзулар
27 октябр 2016

Ўзбек киноси дарғаси Мелис Абзалов Швецияда дафн этилди

26 октябр куни 78 ёшида вафот этган таниқли кинорежисер Мелис Абзаловнинг жанозаси Стокҳолмнинг Кунгсэнген бўлгасида жойлашган мусулмон қабристонида ўқилди.

Машҳур кинорежиссер Мелис Абзаловнинг ўғли анча йиллардан буён Швецияда яшаётган Жалолиддиннинг билдиришича, сўнгги бир йил мобайнида Швецияда қолган отаси Мелис Абзаловнинг сўнгги истаги уни фарзандлари ёнида қолдиришлари бўлган.

rasm4035
Назира Абзалова, бугунги кунда ота изидан бормоқда

Бугунги кунда таниқли режиссернинг икки қизи ва бир ўғли, еттита набираси ва олтита эвараси Швецияда истиқомат қилади.

Унинг ўғли Жалолиддин ва кенжа қизи Назира ота касбини танлаб Тошкентдаги Театр ва рассомлик институтини тугатишган.

Қизи Назира Абзалова кино актёрлиги сохасини танлаган, у бугунги кунда Швецияда бир қанча кичик лойихаларда иштирок этаётганини айтади.

«Дадам қаттиқ қарши бўлган актриса бўлишимга. Агар бу йўлни танлайдиган бўлсанг, мен сенга ҳеч қандай ёрдам бермайман деган. У узоқ вақт ишонмаган мендаги иштиёқнинг кучли эканлигигига», дейди бугунги кунда отасининг изидан бораётган Назира.

rasm4033
Жалолиддин Абзалов, кинорежиссернинг тўнғич фарзанди ҳам бугун Швецияда яшайди

Ўғли Жалолиддин Абзалов мутахассислигига кўра постановкачи рассом, «Ўзбекфильм» томонидан ишланган бир қанча фильмларнинг декорацияларини тайёрлашда унинг меҳнати синган.

«Дадамларнинг ҳаётлари тўлақонли бўлган. Биз ҳам отамизнинг изидан бордик. У ўз фарзандларини таълим берди, олий маълумотли қилиб етиштирди. Унга Швециянинг гўзал иқлими ёқди, умрининг сўнгини фарзандлари ёнида кечиришни истади», дейди Жалолиддин.

Жанозага ташриф буюрганлар орасида умрининг сўнгги йилларида кинорежиссер қалин дўст тутинган швециядаги Туркистон жамияти раиси Фарруҳ Содиқовни учратдик.

rasm4034
Фарруҳ Содиқов, Швециядаги Туркистон жамияти раиси, Абзаловнинг жонажон дўсти ва қудаси

«У билан яқиндан танишлигимиз Швецияда бошланди, қариндош бўлдик, ўғлим унинг ўртанча қизи Лолага уйланди. Уни мен маданиятли ва камтар инсон сифатида танидим, бирга набиралар кўрдик», дейди унинг қудаси ва қиёматлик дўсти Фарруҳ Содиқов.

Швеция пойтахтида ўтган жаноза маросимида, машхур кинорежиссернинг Швециядаги яқин қариндошлари ва 50 дан зиёд ёр дўстлари, швециядаги ўзбек жамияти вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон расмий матбуотида эса, «Келинлар қўзғолони», «Суюнчи», «Чинор остидаги дуэль», «Майсаранинг иши”, » Ўтган кунлар», «Чимилдиқ”, «Армон» фильмлари билан танилган кинорежиссер Мелис Абзалов ўлими ҳақида деярли эсланмади

eltuz.com

Тағин ўқинг
25 август 2016
«Ҳуррият газетасида (24.08.2016) Фарғона вилоятида амалга оширилган «улкан бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг ҳавас қилса арзигулик фаровонлиги»га бағишланган навбатдаги мақола эълон ...
17 август 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
25 май 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсандман, шодман. МC: Ничиксизла Ҳўжик бирилла, Мўччи ойбикала. Юрт ичинда, дешинда на ...
6 май 2023
1881 йилнинг 6 майида Михаил Скобелев бошчилигидаги рус колонизаторлари Хива хонлигига қарашли Ахалтака вилоятини оккупация қилишди. Бу Гўктепа жангида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...