Асосий мавзулар
13 март 2017

Ислом Каримовнинг ҳосиятсиз хотираси

Мархум президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш қарорини изоҳлашни сўраб, Элтуз нашри жамиятшунос олим Баходир Мусаевга мурожаат этди. Бундан илгари Фарғонаньюс cайтида халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров, халқаро аэропортга Ислом Каримов номи берилишига қарши фикр билдирган эди.

Шундай фикр билан Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол Мирзиёевга мурожаат қилган, президент хотирасини абадийлаштириш қарори ҳаддан ташқари шошқалоқлик билан қабур қилингани, мамлакатнинг асосий дарвозасига Алишер Навоий ва Амир Темур каби улуғ тарихий шахслар номи муносибдир, деган фикрни билдирган эди.

Шоир Жамол Камол, Тошкент Халқаро аэропортига Каримов номи берилишига қарши бўлган ўзбек зиёлиларининг бири

Профессор Ҳақназаровнинг фикрича, «яқинда Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «И.А. Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги» қарор, кўпроқ Ш.М.Мирзиёевнинг мархум хотирасига бўлган шахсий муносабатини англатади.

Бу юзадан бошқа бир зиёли вакил, жамиятшунос, философия фанлари номзоди Баҳодир Мусаев фикрларини келтирамиз:

Мен бастакор (Зоҳид Ҳақназаров)нинг қайсидир шахс образини мамлакат миқёсида абадийлаштиришда жамоатчилик ёки унинг вакиллари бўлган тарихчи, ёзувчи, шоир, мусиқачи, архитектор, сиёсатшунос ва бошқалардан иборат махсус кенгаш фикрини ҳисобга олмаслик мумкин эмас деган фикрига қўшиламан.

Шу билан бирга, келтирилган халқ артистининг сўзлари ҳақида ўйларкан, унинг кўпроқ қандай мамлакатдан туриб айтилгани ҳақида эслаш жоиз, дея ҳисоблайман. Ахир ёпиқ жамиятда амалда ижтимоий фикр институтининг мавжудлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Ш.М. Мирзиёевнинг вақтинчалик ва иқтидордаги президент бўлганидан бери ярим йил ўтди, бироқ ҳеч қаерда ва ҳеч бир тарзда олдинги президентнинг ички сиёсатидан кечилаётгани кўзга ташланмади. Ҳар ҳолда ўша олдинги президентни, кўп ҳолларда катта иқтисодчи, яратувчи дея ҳисоблашган (ва ҳисоблашмоқда)… Афсоналар шу тарзда яралади. Умуман янги президент ҳақида ҳам аллақачон – меҳнаткаш, мамлакат иқтисодини яхши тушунадиган… ва ҳ.к. фикрлар илдиз отган.

Янги президент, истаса истамаса, ўлган президент ҳақидаги ёлғонларни абадийлаштириш билан қаёққа олиб бориши мумкин? Ҳақиқатда, (Ислом Каримов) қайси амали билан қаҳрамонларча ўрнак кўрсатди? Қандай порлоқ ғоялар ва ишларни амалга оширдики, марҳум ҳақида «тарихни яратди», «давр рамзига айланди» дея айтиш жоиз бўлсин. Сизнинг мамлакатингиздаги бу миқёсдаги ишлар қачон ва қаерда содир бўлди…?

Бу саволларга жавоб қидиришда ортиқча донишмандлик қилмай, И. Каримов хотирасини абадийлаштириш, кам деганда 2005 йилнинг 13 майида Андижонда бегуноҳ ўлдирилганлар хотирасини тўғридан-тўғри таҳқирлаш бўлади деб ўйлайман.

Каримов ким бўлган эди?

Фото: Жамшид Каримов руҳий шифохонадан чиққанидан сўнг

Мен халқ бу ҳақда нима деб ўйлаши ҳақида гапирмаяпман. Зотан, бизда бу сўзнинг улуғ маъносига эга бўлган, уюшган, иродали, ижтимоий, ватандошлик ва миллий онгги шаклланган, мағрур ва халол халқ йўқ, балки касал бир жамият бор. Бироқ барибир, барча замонларда ва халқларда бўлгани каби, унинг энг яхши вакиллари бор, уларга қараб халқ ҳақида хулоса қилиш мумкин…

Мана масалан, Жамшид Каримовни, собиқ президентнинг қондош жиянини олайлик. Мен уни, соғ саломат вақтларидан бери яхши эслайман, у юмор ҳиссининг кучлилиги билан ажралиб турарди. Бир вақтлар – (2003 ёки 2004 й. Чимкентда журналистлар халқаро семинарида), мен билан суҳбатида, кулиб, ўзининг севимли қизалоғи ҳақида гапириб қолди. Эсимдан адашмасам, у шундай деди.

«У ҳали жуда кичкина, бироқ менга қандай яшашим ва қандай ишлашим кераклигини маслаҳат беради. Мана у сўнгги бор шундай маслаҳат берди, ишни шундай келишиш керакки, менда унинг туғилган кунига велосипед совға қилишга етадиган иш ҳақи бўлсин».

Яқинда, мен интернет сайти саҳифасида, унинг Самарқанд руҳий шифохонасидан чиққанидан кейинги фотосуратини кўрдим, бу ерда у энг «юқорида турган» шахс амрига кўра мажбурий «даволанишда» бўлган… Фотосуратга қараб 49 ёшлик эркакнинг, қуриб қақшаган чолни эслатувчи жуссаси, тубсиз оғриқ акс этган кўзларини кўрдим…

Ҳар бир менинг юртдошим, агар ҳали унинг виждони ўлмаган бўлса, бу кўзларга қараб, менинг фикримга қўшилиши керак: олий аҳлоқ ва инсоний принциплардан келиб чиқиб И. Каримов номи эсланиши лозим, фақат ёмонлик хотираси сифатида.

Баходир Мусаев
социолог, философия фанлари номзоди
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 сентябр 2019
Қорақалпоғистон ИИВ тергов бошқармаси маҳаллий ҳуқуқ фаоли Азимбой Отаниёзов, шунингдек, унинг қизи ва аёлини 7 сентябрь куни шоир Маҳмуд ...
24 сентябр 2019
Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддилари ташкил этган “троллар фабрикаси” ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кундан буён интернетнинг ўзбек сегментида қизғин ...
12 сентябр 2017
2017 йилги пахта мавсуми кенг миқёсдаги давлат муассасалари ходимларидан «кўнгилли равишда пахта теримида қатнашиш» тилхатини ёздириб олиш талаби билан ...
17 сентябр 2020
Ўзбекистонда 2021 йилдан божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома билан олий ўқув юртларида грант асосида ўқишга танловсиз қабул қилиниши мумкин. Вазирлар ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...