Асосий мавзулар
3 июн 2016

Каримов Ўзбекистонда коррупцияга қарши тўсиқ яратганми?

Тошкентда Коррупцияга қарши семинар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган ЎзА агентлигининг билдиришича тадбирда, “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланаётгани коррупция йўлига тўсиқ бўлаётгани” айтилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, божхона хизмати ходимлари, профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтган тадбирда “Трансперенс Интернешнл” рейтингига кўра 168 мамлакат ичидан 153 ўринни эгаллагани ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.

Шунингдек, “коррупцияга қарши тўсиқ бўлаётган қонунлар раҳнамоси” Каримовнинг қизлари қандай қилиб Европанинг етакчи давлатлари ширкатлари рахбарларидан пора олгани ҳам айтилмайди.

Аксинча, мамлакатда “коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган” дея иддао қиланади.

Айни тадбир ўтган ва мақола чоп этилган дамларда Ўзбекистон ҳукумати олий амалдорларининг, ҳусусан Каримов арзандаларининг Латвиядаги ҳаёти. Уларнинг бу ерда қимматбаҳо уйларни сотиб олишларига бағишланган, навбатдаги коррупцияга оид фильм пайдо бўлди.

Филмда Ўзбекистон президентининг набираси ҳам Латвияда туғилгани. Улар порага олинган миллионлаб долларларни Латвия банкларига яширишгани айтилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 январ 2020
2020 йил 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида коллеж ўқувчилари Мақсуд Қосимов ва Азизбек ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. “Элтуз” нашри “Кўзқараш” рукни остида тошкентлик таҳлилчи Анвар ...
15 октябр 2019
Элтуз нашри “Ёзарнинг саси” рукнида ўзбекистонлик таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева фикрларини эътиборингизга тақдим этади: “Горбачёвнинг ошкоралик сиёсати барчамизнинг кўзимизни ...
24 май 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
Блоглар
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...