Истанбулда ўзбек аëл бўғиб ўлдирилди
Истанбулнинг Фотиҳ мавзеида Ўзбекистон ватандоши 43 яшар Муштарий. К. Исмли аëлни бўғиб ўлдирган 26 яшар Нежати. Ф исмли йигит қўлга олинди. Фото: aksam.com
Туркиядаги “Оқшом” газетасининг маълум қилишича, ўзбек аëл кунлик ижара уйда ўз танасини сотиш билан шуғулланган.
Нашрнинг полицияга таяниб билдиришича, ўзбек фоҳиша аëл билан мижоз ўртасидаги келишмовчилик аëлнинг ўлими билан тугаган.
Вазир кўчасидаги уйдан чиққан жасад
Турк матбуотига кўра, душанба куни полиция Фотиҳ мавзеидаги Шаҳрамини маҳалласининг Вазир кўчасидаги кунлик кира уйлардан бирига кирганида аëл жасади билан юзлашган.
Мурданинг чўнтагидаги телефони текширилганида унинг охирги маротаба Нежати исмли йигит билан гаплашгани аëн бўлган.
Пировардида мухтамал қотил Нежати қўлга олинган.
“Шартномани бузгани учун бўғдим”
Турк матбуоти Нежатининг кўрсатмаларидан иқтибос келтиради.
“Ўзбек фоҳиша аëл билан пул эвазига бир кеча ëтишга келишдик. Ярим кечагача бирга бўлдик. Тун ярим бўлганда аëл кетмоқчи бўлди. Мен эса бутун кеча учун келишганимни айтдим. Ўртамизда тортишма чиқди. Кейин мен уни бўғдим. У йиқилганидан кейин мен қўрқиб уйдан чиқиб кетдим. Ўлди деб ўйламадим. Ҳушидан кетди деган фикрда эдим” деган гумондор ўз қилмишидан пушаймон эканини полицияга билдирган.
Бу жиноят ўтган шанба куни Туркияда аёлларни фоҳишаликка мажбурлаган ўзбек аёли бошлиқ гуруҳ ушлангани ортидан юз бергани эътиборга молик.
Ўзбек фоҳишалари ушлангани ҳақидаги ҳабарларни турк матбуотида кунора учратиш мумкин.
АҚШ Давлат Департаментигнинг одам савдосига оид 2016 йилги ҳисоботига кўра, Туркия инсон савдоси учун сўнгги манзил ва транзит мамлакат ҳисобланади.
Eltuz.com