Асосий мавзулар
26 апрел 2017

Оқиловнинг шериги дея гумон қилинган чечен қўйиб юборилди

Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб юборилган.

Оқиловнинг шериги дея гумон қилиниб ушланган 26 ёшли чеченнинг онаси. Expressen.se

Бу ҳақда Швед матбуоти полицияга асосланиб хабар берди. Шунингдек, Экспрессен нашрининг билдиришича, чечен йигитнинг онаси «Менинг ўғлим ўғлим аллақайси ИШИД ва ўзбекларга алоқадор эмас» дея билдирган эди.

Ўз ўғлининг озод этилишини эшитиб, она қувонч кўзёшларини яшира олмаган:

«Мен билардим, ўғлимнинг айбдор эмаслигини!» , дея интервью берган.

Ўғлининг айбсизлиги, Швециядан иқомат ҳуқуқини тезроқ олишларига имкон яратиши мумкинлигини айтади у. Шунингдек у, ўғлига жисмоний куч ишлатган полиция хизматининг расман кечирим сўрашини кутмоқда.

Бундан илгари, якшанба куни қуролланган швед полицияси Швециянинг Сконе бўлгасидаги она бола яшаётган квартира подвалидаги уйи эшигини бузиб киришган.

Унинг 26 яшар ўғлини ерга босиб, қўлини кишанлашган. Икки кунлик сўроқдан кейин, сешанба куни чечен йигити озод қилинган эди.

Чечен йигити ушланган 23 апрел куни Швециянинг TV4 телеканали Стокгольм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг Самарқанддаги акаси ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Раҳмат Оқилов 7 апрел куни Стокҳолм марказида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши натижада 4 кишининг ўлими ва 15 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2023
Невзоров телеграм каналида билдирилишича, Россияда спортчиларнинг мамлакат ҳудудини тарк этишини тақиқловчи «қарор» кучга кирмоқда. Муаллифнинг ёзишича, одамларни изоляция қилиш ...
21 апрел 2016
Тошкент расмийлари экологик ҳаракат фаолларининг чиқишларига пинак ҳам бузмай оммавий дарахт кесиш кампаниясини давом эттиришмоқда. 19 апрел куни ўзбек ...
10 май 2017
Тошкент. 2017 йилнинг 9 майи. Кўча тўла қизил байроқлар. Одамлар ўроқ ва болғали совет байроқларини кўтариб олган. Бир ўрис ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...