Cатира
17 июл 2017

Мирзиёев Элтуз сайтини ўқийдими? (видео)

«Мана битта мисол, эрталаб мен Интернетни ўзим очиб ўқидим, буни менга ҳеч ким бермайди!» деди Мирзиёев депутатлар билан 12 июл ўтгазган мажлисда.

Шундан сўнг у Элтуз нашрида 11 июл куни чоп этилган «Воҳид Амонов: Вақтида операция қилинганида хотиним тирик бўлар эди» сарлавҳа остидаги мақолани тўлиқ ўқиб берди.

«Олий мажлисдан келишади, деб ёпиб қўйган лабораторияни, катталар келади деб! Ҳаммамиз катта бўлиб кетганмиз-да!» деди кейин президент мақолага изоҳ бериб.

Кимдир буни президент фейсбукдан, кимдир «Озодлик» сайтидан ўқиб берганинини билдирмоқда.

Бироқ, «Озодлик» сайтида айни мавзудаги мақола 12 июл тушдан кейин пайдо бўлди, мажлис эса эрталаб бошланган.

«Биз ҳам ўқияпмиз шу мақолани, лекин сайтларданмас, фейсбукдан» дея изоҳ қолдирди Dapushka Oq исмли юзер.

Воқеани ўрганган Би Би Си ўзбек хизмати, президент Мирзиёев мажлисда депутатларга ўқиб берган мақола Ўзбекистонда блокланган Элтуз нашридаги билан сўзма-сўз тўғри келишини аниқлаган.

Видео: https://youtu.be/piK6U9lC-sY
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 март 2018
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи аксарият давралардаги гурунгнинг мавзуси бўлди. Зеро, узоқ йиллар бир-биридан узиб қўйилган қардош халқларнинг қайта яқинлашуви ...
4 январ 2017
Ўзбек тили давлат мақоми олганидан 27 йил ўтиб ҳам, идора ва ширкат номлари рус тилида қолаётгани ажабланарли. Бундан ҳам ...
15 июл 2017
Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. ...
28 сентябр 2017
Андижон шаҳрида, маҳалла фаоллари газ баллон бериш ваъдаси билан одамларни пахта теримига жалб қилишмоқда. «Элтуз» мухбирига кўра, Андижон шаҳридаги ...
Блоглар
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб ...
26 декабр 2018
Янги йил арафасида 9 яшар ўзбек қизи Мадина қорбобога хат ёзди. Нега лотиндамас, кириллда ёздинг, ...