якшанба,
6 октябр 2024
8 сентябр 2017
Тўрткўлда ўқитувчилар ва шифокорлар пахтага олиб кетилди
8 сентябр куни, эрталабдан автобуслар колоннаси Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳри мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт ходимларини оммавий тарзда пахта теримига олиб кетди.
Элтуз мухбири гаплашган шаҳар поликлиника хамшираларидан бирига кўра, бунгача шифохонанинг барча ходимларидан пахта теримига ўз ихтиёри билан чиқиш ҳақида тилхат олинган.
Бундан илгари, Элтуз нашри 5 сентябр куни Сирдарё вилоятида, 7 сентябр куни Тошкент ва Жиззах вилоятларида ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари пахта теримига оммавий жалб қилинган эди.
Eltuz.com