Асосий мавзулар
20 сентябр 2017

Гулистон Давлат университети пахта теримига жўнаб кетди

Сирдарё вилоятидаги ягона Олий ўқув юрти Гулистон Давлат Университети талаба ва ўқитувчилари 15 сентябр куни пахта теримига жўнаб кетишди.

Гулистонлик талабалар ўз гуруҳ рахбарлари назорати остида далалардаги вақтинчалик ётоқ жойларида қолиб пахта теришмоқда.

«Элтуз»га бу ҳақда хабар қилган Университет талабасига кўра, улар пахтага кетиш ҳақида икки кун олдин огоҳлантирилишган ва теримдан бир кун олдин дарслардан озод этилиб, теримга тайёрланишга руҳсат берилган.

Улар ўзлари билан кўрпа-тўшак, иссиқ кийимлар, идиш товоқлар ва бошқа яшаш учун зарур буюмларни ўзлари билан олишган.

«Барча талабаларга пахта териш мажбурий»

«Элтуз» мухбири суҳбатлашган Университет талабаси, теримга бориш барча талабалар учун мажбурий эканини айтади.

«Агар талабанинг теримга бормасликка маълум сабаблари, масалан соғлиғи ёки оиласи билан боғлиқ сабаблари бўлса, факультет деканидан рухсат олиб, ўрнига одам ёллаши мумкин», дейди у.

Унинг билдиришича, бир ой пахта ётоғида қолиб ишлаш учун одам ёллаш нарҳи – 1 миллион 200 минг сўмгача (100-150 $) бўлади. Терим эса 40-50 кун давом этиши айтилмоқда.

Пахта вақтида камдан-кам талабалар соғлиғи яхши эмаслигини исботловчи маълумот олишга муваффақ бўлади. Сабаби шифохоналарда ҳам терим сабабли бундай маълумотномалар бериш имкони чекланади.

«Соғлиғим ёмонлиги боис шифохонага қатнаб, пахта теримидан озод бўлиш учун ВКК олмоқчи бўлдим. Текширувлар буни тасдиқласада, менга маълумотнома беришмади. Пахта вақти берилмас экан», дейди бу ҳақда Университетнинг 2-курс талабаси.

Бироқ унинг сўзларига кўра, таниш билиш орқали бундай маълумотномани олиш мумкин. Унинг айтишича, ҳатто ВКК справкасини сотиб олиш мумкин экан, унга курсдошлари бир талаба 500 минг сўм а эвазига шундай маълумотномани олганини айтишган.

Талабалар сафарбарлигини ташкил этиш, шу йилнинг июнида совет комсомоли андазасида тузилган янги ташкилот «Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи»га юклатилган.

Ўзбекистон-Германия Форуми Инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тайёрланган ушбу видеороликда Ўзбекистонлик талабаларнинг пахта теримидаги иштироки ҳақида ҳикоя қилинади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 март 2017
Кейинги 2 ой мобайнида Андижон шаҳрида олтита пичоқбозлик қайд қилинган. Андижон шаҳар Ички Ишлар бошқармасининг ўтган пайшанба махаллий нашрларга ...
16 май 2018
«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти. “Америка овози” ...
18 декабр 2015
New York Times газетаси Ўзбекистон президентининг қизи Лола Тиллаева Каримова Лос Анжелосда тўртта қаср сотиб олганлигини ëзди. Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...