Асосий мавзулар
28 январ 2018

Таниқли ўзбек қўшиқчиси масжидга имом бўлди

Машҳур хонанда 49 яшар Дониёр Тошмуҳаммедов 26 январдан Тошкентнинг Учтепа туманидаги «Истирохат» кўчасида жойлашган, Абдулҳамид Ҳожи масжидида имомлик қила бошлади.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси мулозимининг «Элтуз»га билдиришича, Дониёр Тошмуҳаммедов масжид штат рўйҳатида муаззин сифатида қайд қилинган.

Айни пайтда мулозим Тошмуҳаммедовнинг жамоат намозларида имомликка ўтиб туришини тасдиқлади.

Дониёр Тошмуҳаммедов, 90-йилларда «Сени севдим», «Жонон бўламан деб…» «Ферузабону», «Нозанин» кушиклари билан танилган эди.

Хонанданинг мухлисларига кўра у 2002 йили қўшиқ айтишдан воз кечиб, қуръон тиловат қилиб қорилик қила бошлаган.

Шунингдек, «Элтуз» билан суҳбатлашган собиқ махбуснинг билдиришича, Тошмуҳаммедов 90-йилларнинг охирларида у қора рўйҳатга тушган ва бир муддат қамоқда бўлган.

Учтепа масжиди намозхонларидан бири “Элтуз”га, бир вақтлар дунёвий қўшиқлар куйлаган хонанданинг имом бўлишини олқишлашини билдирди:

“Қўшиқ айта оладиган одам агар ҳақиқий овоз эгаси бўлса, Қуръонни ҳам чиройли ўқийди. Унинг имом бўлгани яхши” деди у.

«Тинчлик» масжиди имоми Шермурод Тоғай ҳам «Элтуз» нашрига бу юзадан берган шарҳида хонанданинг қарорини олқишлади

«Нафс устидан ғолиб келиш осонмас, атрофингда турли жононлар, маишатбозлик, кўтар-кўтар, шуҳрат… бундан кечган Дониёр укамизга минг раҳмат!» деди у.

Айни пайтда, диндорлар орасида, хонанданинг диний илмига шубҳа билдирувчилар ҳам бор.

“Масжидга имомлик қилиш учун хушовоз бўлишнинг ўзи камлик қилади, бугунги кунда қуръонни ҳифз қилиб мураттаб қори бўлаётганлар, илмсиз имомлар кўп”, деди “Элтуз”нинг яна бир суҳбатдоши.

Ўтган жумадан бошлаб Тошмуҳаммедов имомлик қила бошлаган Учтепа масжиди 1998 йили “Истироҳат” маҳалласи фаоллари, жумладан Абдулҳамид ҳожи ташаббуси билан барпо этилган эди.

Дониёр Тошмуҳаммедовгача Учтепа масжидига Азимов Жамолиддин имомлик қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 март 2019
Математикага оид “Рисолаи Улуғбек” ва астрономия илмида воқеа бўлган “Зижи жадиди Кўрагоний” асарларини ëзган олим ва давлат арбоби Муҳаммад ...
26 апрел 2018
26 апрель куни фейсбукда пайдо бўлган фотосуратда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистларининг рус ҳарбийлари кийимида уруш қўшиқларини куйлаб, Тошкент метросига ...
25 декабр 2018
Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга нисбатан давомий равишда ортиб бораётгани қисқа ва ўрта истиқболда мамлакат ташқи қарзларининг кескин кўпайишига олиб ...
22 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...