Cатира
19 феврал 2018

ИИВ: Бир йилда 230 нафар милиция ходими жиноий жазога тортилган

Ички ишлар вазири, 57 ёшли Пўлат Бобожонов ўтган йили «ИИВнинг 230 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 8 минг 32 нафар ходимга интизомий чора кўрилгани»ни айтди.

Бу ҳақда ички ишлар вазири 18 февраль куни ЎзА мухбирига берган интервьюсида билдирди.

«Биз домий равишда сафларимизни нопок ходимлардан тозалаб келмоқдамиз», деди вазир ўз интервьюсида.

Пўлат Бобожонов 2017 йилнинг сентябрида бошқа ишга ўтказилган ички ишлар вазири Абдусалом Азизовнинг ўрнига тайинланганди.

2017 йил давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида уч вазир алмашди.

2017 йилнинг 25 январигача ИИВни Ислом Каримов томонидан тайинланган Адҳам Аҳмадбоев бошқарди, Мирзиëев президент бўлгач, февраль ойига келиб узоқ йиллар ИИВда терговчи бўлган Абдусалом Азизов бу лавозимни эгаллади.

Лекин бир ой ўтмай президент унинг ўрнига халқ орасида «муросасиз немис» деган ном чиқарган Пўлат Бобожоновни тайинлади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтган мажлисда собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевни «сотқинлик»да айблади.

Йиғилишдан кўп ўтмай, 26 январь куни Президент гвардияси, Ички ишлар ва Бош прокуратура ходимларидан тузилган қўшма тезкор гуруҳ томонидан Аҳмадбоев ҳибсга олинди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2018
Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг тилини тушовлашнинг умуман имкони бўлмаяпти. Ўтган йили шундай феъли сабабли у суд қарори ...
14 май 2019
«Коридорга чиққанимизда, навбатчи ҳарбий менга паст овозда: – Ўйин бўлганини билдингиз, анови СППни сиздан гап олиш учун қамади, эҳтиёт ...
9 март 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
25 апрел 2018
Ўзбек миллий киносини шакллантирган машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни 87 ёшида оламдан ўтди. Сўнгги соатларда «Элтуз»га маълум ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...