Асосий мавзулар
9 ноябр 2023

Носоз йўллар, ноҳақ солиқчилар ва дайди итлар – ЭП105

Қадрли муҳлислар Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактуби ва битта расмийлар муносабатини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий, Хоразм, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарёнинг Касби туманидан. У ерда йўл носозлигидан авариялар ҳам рўй бермоқда.

https://t.me/eltuzportali/3189

“Қашқадарё вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Касби–Қарши йўли таъмирталаб аҳволда. Бу йўл ёзда чанг-тўзон, ёмғирли кунларда эса лой! Йўл носозлигидан авариялар ҳам рўй бермоқда, баъзида йўловчилар ҳалок бўляпти. Негадир Қарши ва Касби тумани ҳокимликлари бу йўлнинг аҳволига бефарқ. Куни кеча Юртбошимиз Қашқадарёда бўлиб, турли соҳалар бўйича топшириқлар бердилар. Касби–Қарши йўли ҳам таъмирланишини сўраб қоламиз” дея ёзмоқда қашқадарёликлар.

Кейинги мактуб Андижон шаҳридан. Ёшлар ташкилоти биноси атрофида дайди итлар  кўпайгани айтилмоқда.

https://t.me/eltuzportali/3190

“Андижон шаҳри Обод МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. “Камолот ёшлар уйи” яқинида дайди итлар кўпайиб қолди. Итлар сабаб ёш болалар у ёқда турсин, катталар ҳам уйдан ташқарига чиқа олмаяпти. Маҳаллий мас’улларга бу ҳолатни айтиб оғзимиз толди.  Мутасаддилардан илтимос, болаларимиз бемалол уйдан чиқиб ўйнашига имкон яратиб беришсин” дея ёзмоқда андижонлик Элтуз муҳлиси.

Кейинги мактубни Навоийлик тадбиркор йўллаган. У маҳаллий солиқчилар қўрқитиб, савдо бўлмаган тушумни кассага киритиб кетишганини иддао қилмоқда.

https://t.me/eltuzportali/3191

 “Навоий вилояти Хатирчи туманидан мурожаат қиляпман. Тадбиркорман. Туман  солиқ инспекцияси сайёр солиқ текшируви ходимлари  Н.Н. ва Ш.Б.нинг бизга нисбатан ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблайман. Бир неча ойдан буён айланма маблағим бўлмасдан ишламай келаётган эдим. Дўконимни мажбуран очтириб, мени қўрқитиб онлайн касса аппаратга савдо бўлмаган пулларни ўзлари киритиб кетди. Билишимча, туман бўйича шундай қилиб юришибди  экан. Қўлингдан келганини қил деб мени қўрқитишди, хотинимга ҳам қўпол муомала қилишди. Ваколатли идоралардан тадбиркор сифатида ҳуқуқларимни ҳимоя қилишларини сўрайман” дея ёзади навоийлик тадбиркор.

Кейинги мурожаат Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидан. Қўшкўпир турғуни қаровсиз қолаётган Дурдона маҳалласи ҳақида ёзмоқда. Бу маҳаллага олиб борадиган 15 километрлик йўл хароб бир ахволда экан. Шунингдек, Қўшкўпир турғуни маҳалланинг томорқа ерлари, газ, кўча белгиларини янгилаш ва бошқа талаё муаммолари борлиги ҳақида билдирмоқда   

https://t.me/eltuzportali/3195

Кейинги шикоят ҳам йўллардаги носозликлар, аниқроғи Ургутнинг йўлларида пайдо бўлган ноқонуний сунъий тўсиқлар ҳақида.

«Самарқанд вилояти Ургут тумани Қайроқли ва Урамас маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. 2022 йилда “Ташаббусли бюджет” орқали овоз йиғиб, маҳалламизнинг кўп йиллардан бери таъмирланмаган асосий йўлини асфалтлаштирдик. Энди баъзи одамлар уйлари тўғрисига сунъий тўсиқ қўйиб ташлаган. 4-5 километр узунликдаги йўлда 15-16 та тўсиқ қўйилган, лекин бундан огоҳлантирувчи бирорта белги йўқ. Агар бегона ҳайдовчи ўтиб қолса, машинаси ағдарилиб кетиши аниқ. Бу ҳолат тез ёрдам машиналари ҳаракатига ҳам халал бермоқда. Масалани мутасаддилар ўрганиб чиқади деган умиддамиз”.

Айни пайтда Элтузга бу юзадан Ургут туман ҳокимлиги томонидан расмий муносабат билдирилди.

https://t.me/eltuzportali/3199

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Йўлдаги сунъий тўсиқлар: бегона ҳайдовчи ўтиб қолса, машинаси ағдарилиб кетиши мумкин” сарлавҳаси остидаги Ургут тумани Қайроқли ва Ўрамас маҳалласидан қилинган мурожаат юзасидан Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳолат бартараф қилинди, дейилади Ургут тумани ҳокимлиги матбуот хизмати билдирган расмий муносабатда. Илова қилинган фотосуратларда чиндан ҳам йўлсозлар томонидан ётвоган полициячи яъни сунъий тўсиқлар йўқ қилинаётганини кўриш мумкин.

Ва бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта мактубнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
23 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 37-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Мана, алҳамдулиллоҳ, шеърларимнинг ...
14 феврал 2017
Тақиқ ва чекловларга қарамасдан ўзбек ëшлари нишонлайдиган «Севишганлар куни» ҳақида мақола ëзган ўзбек журналисти Дармон Ибрагимов бу кунга “байрам ...
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган эди. Мен ўша кунни ...
16 сентябр 2016
Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...