Судья гувоҳ Кенжа Мусановнинг ëлғонини фош қилди
Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс устидан Тошкент шаҳри судида 2 апрель кунги маҳкамада, асосан, Ҳаётхон Насриддинов ва гувоҳ Кенжа Мусанов кўрсатмаси тингланди.
Судни кузатаётган журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Элтуз»га билдиришича, судья Зафар Нурматов Кенжа Мусановнинг ёлғон гувоҳлигини фош қилган.
Cудда гувоҳлик берган Кенжа Мусановнинг тергов вақтида берган кўрсатмаси билан суд залида айтган кўрсатмаси бир-бирига зид келган.
Терговдаги кўрсатмасида у журналист Бобомурод Абдуллаевни олдин кўрмаганини, фақат 2013 йил декабрда Ҳаётхон Насретдиновнинг уйида илк бор кўрганини айтган эди.
Судда эса терговдаги кўрсатмасини тасдиқлашини айта туриб, бир вақтнинг ўзида буни инкор ҳам этган.
Бобомурод Абдуллаев билан илгари ҳам гаплашиб юрганини билдирган.
Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.
Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.
Маҳкама 4 апрель куни давом этади. «Элтуз» нашри суд тафсилотларини кузатади.
Eltuz.com