Асосий мавзулар
4 апрел 2018

Санъаткорлар тўй-ҳашамларни чеклашга қарши чиқишмоқда

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни санъаткорлар иштирокида «Тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда мажлисда бевосита қатнашган иштирокчилардан бири «Элтуз»га маълум қилди.

Мажлис қатнашчисининг «Элтуз»га билдиришича, тўйларда санъаткорлар томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатиш, хизмат нархларининг энг юқори миқдорини белгилаш, шунингдек, оилавий тадбирларга фақат бир нафар санъаткорни (гуруҳни) жалб этиш борасидаги чекловлар бўйича санъаткорлар фикрлари ўрганилган.

Муҳокамадаги қонун лойиҳаси санъаткорларнинг норозилигига сабаб бўлган ва бу қарор Ўзбекистонда санъат соҳасининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.

«Ўзбекконцерт» расмий вакилининг учрашувда билдиришича, санъаткорлар мажлис муҳокамасига қўйилган чекловлардан норози бўлганлар.

Расмий вакилнинг берган маълумотига кўра, мажлис якуни бўйича санъаткорлар Сенатдан тўйларда битта навбатчи санъаткордан ташқари қўшимча равишда уч ёки тўрт санъаткорнинг иштирок этишига рухсат берилишини сўрашган.

Мажлис бўйича бошқа батафсил маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Март ойининг бошида, «Элтуз» нашри хабар берганидек, президент бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев тўйларни кескин танқид қилган ва улар 150 кишилик бўлишини ҳамда уларни чеклаш бўйича Сенат қарори чиқишини билдирган.

Президент Мирзиёев танқиди ортидан 15 март куни «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор муҳокамага қўйилган эди.

Ўзбекистон Сенати эса тўй-ҳашамларни тартибга солувчи янги қарорни қабул қилишга шошилмаяпти.

Сенат томонидан март ойининг охирида қабул қилиниши керак бўлган бу қарор иккинчи марта қайтадан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳамда унинг қачон қабул қилиниши ва кучга кириши бўйича «Элтуз»да ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Умид Эркин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2018
Ўзбек журналисти ва ёзувчиси Ҳамид Исмоилов давлат уни «демократик тенденцияларга мос келмайди» деб топганидан сўнг 1992 йилда Ўзбекистондан қочишга ...
4 сентябр 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
19 сентябр 2018
«Йигирма иккита маҳкум ва яна шунча войсковой бирданига изо­лятор томон чопа бошлайдилар. Войсковойлар йўл бўйи маҳкумлар­ни дубинкалари билан савалаб ...
26 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...