Асосий мавзулар
26 апрел 2021

Президентнинг аварияга учраган куëви Тошкентга қайтдими?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Аввало, нима бўлиб ўтган бўлса ҳам ҳаммаси яхшиликка деб қабул қилинг. Ҳали яхши кунлар олдинда. Сафимизга қайтганингиз билан табриклайман. Рамазон ойи сизга ва бутун ўзбек халқига яна бир бор муборак бўлсин”, деб ёзди у.

Айни пайтда Дилшод Каттабеков эълон қилган расм фонидагиларнинг пальтода тургани боис бу маълумот текширишга лойиқлиги тушунилади.

Бундан олдин турли манбалар Отабек Умаров 7 апрель куни Ўзбекистонга қайтганини айтишган, аммо бу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган эди.

Бу хабар ортидан ўзининг “кўча”га алоқасини яширмайдиган ММА вице-президенти Мурод Хонтўраев  тармоқда чиқиш қилиб, президент куëви ҳали Тошкентга қайтмаганини айтганди.

Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати (ПХХ) раҳбари ўринбосари, 36 ёшли Отабек Умаровнинг аварияда мажақланган икки оëғи 4 март куни Жанубий Кореядаги шифохонада операция қилинган эди.

Бундан олдин у пандемия талабига кўра икки ҳафта махсус карантин остида шифохонада сақланган. Бу ҳақда Ўзбекистондаги погонлиларга бўйсунувчи нашр билдирди.

Унда айтилишича, 13 февраль куни соат 18 лар атрофида президент хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаров бошқарувидаги мотоцикл Бобур Маматов бошқарган оқ рангли Chevrolet Epika автомобилининг орқа тарафидан келиб ўнг қисмига урилади.

Мотоциклдан йиқилган ҳайдовчи йўлнинг чап тарафидаги бетон бордюрга бориб урилиб, оëғидан лат ейди.

Умаров иштирокидаги авария Тошкентнинг халқ орасида “президент трассаси” деб аталадиган йўлида, Мустақиллик кўчаси, Пушкин метро станцияси яқинида юз берган эди.

Отабек Умаров бундан олдин ҳам бир неча аварияларда асосий фигурант сифатида тилга тушган.

Мирзиëевнинг кенжа куëви, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров ўзи бошқарган “Тесла” электромобилида соатига 200 км тезликда юргани боис танқидга учраганди. Бу танқидлар ортидан “пойгачи куëв” жаримага ҳам тортилганди.

Тунги пойгасини Instagram саҳифасида жонли кўрсатган Отабек Умаров Тошкент марказий кўчаларида “Тесла” машинасини соатига 201 км, маҳаллалар ичидан эса 148 км тезликда ҳайдаëтганини намойиш қилди. Орадан бир неча соат ўтиб, бу видео тармоқдан олиб ташланганди.

Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қонунчиликка мувофиқ, шаҳарнинг катта трассаларидаги максимум тезлик соатига 70 км, маҳаллалар ичида эса 30 км қилиб белгиланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
16 апрел 2018
Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарёда ўтказган йиғилишида атрофидаги лаганбардорлик, кўзбўямачиликлар жонига текканини билдириб, «юрагида жуда катта армон-азоб бор»лигини ...
30 июн 2016
Шу кунларда ижтимоий тармоқда чинозлик Аҳмадбой лавҳалари овоза бўлмоқда, бу ҳодиса бундан уч тўрт йил бурун президентнинг коррупционер қизи ...
11 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси самарқандлик Рахмат Ақилов телефонидан чиққан сўнгги СМСлар одамни жунбушга солади. «Ёмон, бир нечтасинигина босдим холос. Машина бошқа ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...