Кундалик
20 январ 2016

Маърифат кўчасидаги фоҳишахона ëпилди

Петербургда истиқомат қиладиган ўзбек муҳожирига кўра, бу икки фоҳишахонада асосан ўзбек қизлари ишлаган.

Агар Питердаги ўзбеклардан Просвещения кўчаси 33 уй ҳақида сўрасангиз, улар бу ерда соатига икки минг рус рубли бериб қизлар билан дам олиш мумкинлигини сизга айтишади.

Ҳатто кўчадаги асфалтга ўзбекча реклама трафарет орқали тушириб қўйилган. Бу рекламада “қизлар” деб ўзбекча ëзилган ва ëнида телефон номери бор.

“Мен телефон қилсам битта хоразмлик қиз телефонни кўтарди. У қиз бир соат дам олиш 2500 рубл деб нархни баландроқ айтди” дейди Eltuz манбаси.

Унинг айтишича, сешанба куни бу исловатхонани полиция босиб ўнга яқин қиз ва уларга қоровуллик қилган йигитларни олиб кетишган.

Бу Питерда ёпилган ўзбекларнинг илк исловатхонаси эмас, Россия матбуоти шу йилнинг 15 ноябрида Херсон кўчасида жойлашган фохишахонанинг ёпилгани, у ерда Ўзбекистон фуқароси бўлга, туғилган йили 1960, 1982 ва 1984 қизларга маъмурий чора кўрилгани ҳақида ёзган эди.

Санкт-Петербург шаҳри Россиядаги ўзбеклар зич яшайдиган шаҳарлардан бири.

2010 йилги перепис пайтида шаҳарда 20 345 ўзбек яшаши қайд қилинган. Айни пайтда шаҳардаги ўзбеклар сони ҳақида турли рақамлар мавжуд. Баъзи норасмий маълумотларга кўра шаҳарда 850 000 ўзбек истиқомат қилади.

Зариф Матёқубов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
26 феврал 2019
Тошкент шаҳри прокуратураси шаҳар ҳокимлигининг Анҳор бўйидаги бузилаëтган 78-уйда яшовчиларни кўчиришда қатнашган мулозимга интизомий чора кўрди. Бу айни маҳалла ...
6 июн 2019
Шунча марта алданганига қарамай, ҳали-ҳунуз бирорта кўзбўямачига ёлғони учун жиддий жазо бергани оммага айтилмагани Ўзбекистон президентининг ўзи алданишга мойил ...
21 март 2018
Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг товуқларни нега севиши 20 март куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманига борганида аниқ бўлди. Президент матбуот хизмати ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...