Document UZ
30 август 2018

Нега Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақидаги ҳисоботга ишониб бўлмайди?

Сентябрь келиб, Мустақиллик шарафига карнай-сурнай, мактабларда биринчи қўнғироқ, ўқиш бошланиши кетидан мамлакатда пахта терими бошланади.

Нафақат фермерлар, балки ўқувчи, бюджет ташкилотлари ходимлари ҳам, ишдан бўшатилиш ёки ўқишдан ҳайдалиш таъқиби остида улар вақтинчалик “пахтакор”ларга айланишади.

Лекин, Ўзбекистондаги бу ҳол, 2015 йилдан ўзгара бошлади: болалар меҳнатига барҳам берилиши шарти билан Жаҳон банки Ўзбекистонга $500 млн миқдорида кредит беришини маълум қилди.

Ўзбекистон ҳукуматининг ваъдасида туришини текшириш учун мазкур ташкилот Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертларидан иборат гуруҳни ёллади.

ХМТ экспертлари эса, 2015 йили ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистонда одамлар пахта теримига мажбурий ёлланаётганини “кўрмагани”ни маълум қилишди.

Турган гап, бу борада бошқа ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларининг маълумотлари ўзгача бўлди. Масалан, “Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми” докладида пахта теримига мактаб ўқувчилари ва бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани акс этган.

Бу фарқларни ўрганиб чиққан 2016 йили Ольстер университети (Шимолий Ирландия) нинг криминология бўйича профессори Кристиан Ласслетт “Жаҳон банки ва ХМТ энг қаттиққўл тизимни оқламоқда” деб номланувчи мақоласини эълон қилди.

Орадан бир йил ўтиб, профессор яна ХМТ фаолиятини ўрганади ва унинг ишларида йўл қўйилган аниқ ҳатоларни ўз докладида кўрсатиб ўтади.

«От чоптириш»ми ёки тадқиқот?

2018 йил чоп этилган мақола “Авторитар контекстда ўрганилган мажбурий меҳнат кўлами: Ўзбекистонда ХМТ мониторингининг учинчи томондан баҳоланиши”, деб номланади.

Критиан Ласслетт ўз ҳамкасби Ванесса Гстрайт билан ҳамкорликда ёзган мақолада:

1. сўров иштирокчиларидан розилик олинмагани;
2. пахта терими иштирокчиларининг ихтиёрий равишда суҳбатга чорланганига шубҳа мавжудлиги;
3. интервью берганларни ошкор этмасликка яхши амал қилинмагани;
4. сўров иштирокчиларининг ҳақиқатни гапириш оқибатида жазога тортилиши эҳтимоли ва бошқа омиллар.

Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари томонидан икки турдаги сўров ишлари олиб борилган: телефондаги мулоқот ва шахсан суҳбат ўтказиш орқали. Иккисида ҳам сўровнинг объектив олиб борилганига шубҳа қилиш мумкин.

ХМТ телефон орқали ўтказган сўровларида қанча одам қатнашгани ва бу ишлар техник томондан кимлар орқали амалга оширилганига аниқлик киритишни ўзига лозим топмаган.

Докладнинг қаеридадир 1000 нафар одам кўрсатилса, қаеридадир 800 рақами тилга олинади ва айрим саҳифаларда ўзгача “думалоқ” рақамлар бўй кўрсатади.

Респондентларни танлаш ишлари ҳам экспертларда шубҳа ўйғотди. ХМТ маълумотлари бўйича далада пахта тераётганларнинг 70 фоизидан ортиғини аёллар экани айтилади, бироқ сўровда 68 фоиз эркаклар 32 32 фоиз аёллар иштирок этгани ёзилган.

Тадқиқот механизми ҳам шубҳали. Ҳар бир шахс сўровига ўртача 10 дақиқа кетган. Анкетада 25 та савол борлиги ҳисобга олинса, ҳар бир саволга жавоб 16,8 сонияни (салом-алик, мақсадни тушунтиришдан ташқари) ташкил этган. Бундай тезликда респондентдан дурустроқ жавоб олиш амри маҳоллиги турган гап.

Ишчи гуруҳи таркиби ҳам ЎКУнинг «Ҳукуматга ён босадиган» квази ташкилот эканига ур-у беради: Унда ХМТдан битта вакил, Ўзбекистон Касаба уюшмаси (ЎКУ) дан битта вакил, таржимон ва ҳайдовчи қатнашган. Чунки, касаба уюшмаси вакиллари деярли ҳукумат одами ҳисобланади.

Яна бир муҳим омил: респондентларга ҳукумат ҳужжатлари кўрсатилган. Бу ҳол мониторинг мустақил равишда олиб борилганини шубҳа остига олади.

Турган гап, бу ерда респондентларнинг ошкора гапиришига имкон бўлмаган. Ўзбекистонда “ортиқча гап” учун қамоқхонага тушиб қолиш ҳеч гап эмаслигини ҳамма яхши тушунади.

Профессор Ласслетт ва унинг ҳамкасби, шунингдек, суҳбатга тортилган одамларнинг ҳаммаси ҳам далада ишлайдиганлар бўлмаганига қаратади. Жумладан, сўров пайтида ҳоким ва бошқа раҳбарлар ҳам суҳбатга жалб этилган.

63 та саволга жавоб бериш учун 14,3 сония вақт кетган. Яна таржимага кетган вақтни чегириш керак. Бундай “от ўйини, от чопдириш”га асосланган тадқиқотни нақадар жиддий ҳисоблаш мумкин?!

Нафақат олиб борилган сўровлар методи, балки ХМТ хулосалари ҳам шубҳа остига олинади.

«2017 йили сентябрда бошланиб, ноябрь ойи бошигача чўзилган пахта теримига 2,6 миллион одам жалб этилган. Кўпчилик пахта терувчилар қўшимча пул ишлаш ниятида ихтиёрий равишда далага чиққанлар. Айрим терувчилар тушунтириш, босим орқали ва мажбуран пахта даласига чиққанлар».

Халқаро меҳнат ташкилоти докладида мана шундай сўзлар ёзилган. Аниқланишича, ўша “айрим терувчилар” сони 336 минг нафар ўзбекистонликлардан иборат. Ҳар қандай стандарт бўйича бу миқдор “айрим эмас”, “талайгина” сўзи билан ифодаланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ласслетт ва Гстрайн ХМТга тадқиқотларни мустақил ва шаффоф тарзда маълумот йиғиш тавсиясини беришади.

Қўл учида ёки хоҳламай ишлаганлар

«Инсон ҳуқуқлари ўзбек-герман форуми» раҳбари Умида Ниёзова «Фарғона» таҳририятига Ўзбекистондаги ХМТ фаолияти ва профессор Ласслетт докладини изоҳлади.

«Кристиан Ласслетт доклади Ўзбекистон пахтачилигидаги болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни мониторинг қилаётган ХМТ фаолияти қониқарли эмаслиги кўрсатади ва бу вазият жиддий хавотир уйғотади.

ХМТ Ўзбекистондаги фаолияти бошидан сиёсий ёнбошишга йўл қўйган. Буни арзимаган ҳақ ёки мутлоқ бепул пахта териб беришга мажбур этилаётган минглаб ўзбекистонликларга нисбатан ҳиёнат, деб қабул қилиш мумкин.

2013 йилдан Ўзбекистонда мониторинг олиб борган ХМТ экспертлари текширувларининг якунини кўриб, ўшандаёқ кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиларининг тарвузи қўлдан тушганди.

Зеро, ўша пайт ҳуқуқ ҳимоячилари ўз жонини таҳликага қўйиб, далаларда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини текширдилар. Уларнинг айримлари бу фаолият кетидан қамоққа олиндилар, айримлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдилар.

2013 йил кузатувига кўра, ХМТ болалар меҳнатидан фойдаланилмаганига оид хулоса чиқарди. Лекин ўша йили 16 ва 17 ёшдаги 500 минг коллеж талабалари пахта теримига жалб қилингани барчага маълум.

ХМТ 2013 йилги пахта терими чоғида 16 ёшли боланинг нобуд бўлганини атайин эътиборсиз қолдирганини ақлга сиғдириш қийин. Ташкилот “Озодлик” радиосига интервью берган ўлган боланинг онаси айнан ўқитувчилар унинг ўғлини пахта даласида яшаб, ишлашга мажбур қилганлари тўғрисидаги сўзларини ва ушбу воқеани ўз ҳисоботига қўшмаган.

2016 йилги пахта мавсуми тўғрисида ҳисобот тайёрлаган ХМТ «Reluctant workers» («хоҳламай ишлаганлар») иборасини қўллади. Бу ибора бюджет ташкилотларидан пахта теримига сафарбар қилинган минглаб ходимларнинг мажбурий меҳнатга ёлланганини ифодаламаслик учун ўйлаб топилган.

Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатига барҳам беришга ҳаракат қилаётганини тан оламан. Лекин 2017 йилги пахта терими катта ёшдагиларни мажбурий меҳнатга сафарбар қилинганини яққол исботлади. 2018 йил мобайнида президент Шавкат Мирзиёев минбардан бир неча бор пахта секторида мажбурий меҳнатга барҳам бериш кераклигини таъкидлади. Президентнинг бу сўзлари нақадар ҳақиқатга яқин эканини 2018 йилги пахта мавсуми кўрсатади.

Бу йил ҳам Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда кузатув ишларини олиб боради. Агар у ўз фаолиятидаги муҳим нуқсонларни тузатмаса, у ҳолда унинг ишлари ози билан ишончсиз кузатув, кўпи билан мажбурий меҳнатга ёлланаётган одамлар тақдири учун хавфли омил бўлиб қолади.

Машаққатлар мавсуми

Сўнгсўз ўрнида 2018 йилги пахта терими мавсуми қандай ўтишини прогноз қилиш мумкин.

Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш дастурида ҳозирда 1224 дона пахта териш машиналари борлиги айтилган. Фермерларга керакли бўлган техника таҳлили пахта териш учун яна 3080 дона терим машинаси керак.

Бу вазият, тағин ҳосилнинг катта қисми қўлда териш, ўқитувчилар ўз ўринларинга ўз ойликларидан «теримчи» ёллашлари кераклигини англатади.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият «эски тажриба» – «ўз ихтиёри билан Ватан олдидаги режани» бажаришга отланган одамлардан тилхат олишни йўлга қўяди.

ХМТ мониторинггига келсак, пахта терими мавсуми тугагач, ХМТ Ўзбекистон ҳукумати қулоғига мулойим эшитиладиган бир томонлама текширув якунларини баён қилади.

Азиз Якубов
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги мақоласидан қисқартириб олинди

Тағин ўқинг
29 март 2019
Бизни емиргувчи иллатлар ҳақида гапирсам. Бу калимани юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий айтган эди. Мавзуга киришдан олдин аввалги сафар ...
5 май 2020
Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда. ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
25 декабр 2020
Азиз дўстим. Кўзлари интизор синглим. Меҳрибон опажонларим. Дуогўй онахонлар. Юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар, севининг, каламуш йили тугамоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...