Cатира
22 ноябр 2018

Самарқанд форуми Ўзбекистонда инсон ҳақлари бузилишига ҳамоҳанг бошланди

Cамарқандда 22 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига бағишланган Осиё форуми инсон ҳақларидан кўз юмилиши фонида кечмоқда.

Парадокс шундаки, президент Мирзиёев ва ЕХҲТ вакиллари иштирокида ўтаётган Самарқанддаги халқаро анжуман инсон ҳуқуқларини ёритгани учун босим кўрсатилган хоразмлик журналистларнинг судлари бошланган ва ортга сурилаётган бир кунга тўғри келди.

Ўз фаолияти учун калтакланган ва қамалган журналист

22 ноябрь куни Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани маъмурий суди урганчлик 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов шикояти бўйича ишни кўриб чиқиши керак эди. Бироқ Рўзметовнинг «Элтуз» нашрига билдиришича, бугун суд унга мажлиснинг 29 ноябрга қолдирилганини билдирган.

Шунингдек, суд давогар Рўзметовга танишиб чиқиш учун жавобгар томон – Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлимининг 20 варақдан иборат иш ҳужжатларини тақдим қилган. 

“Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири ўринбосари Давлатназар Нурметов Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносидаги мажлисда мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатини ўрганишга ҳаракат қилгани учун ҳоким буйруғи билан олиб кетилган, милиция томонидан калтакланган, шу йилнинг 29 октябрида етти сутка қамоққа ташланган эди.

Уйлари тортиб олинган журналистлар

23 ноябрь куни эса Урганч шаҳрида хоразмлик журналистлар – ака-ука Бобожоновларнинг уйларини тортиб олиш юзасидан даъво аризасига кўра суд бошланиши кутилмоқда.

Шу йилнинг августида Хоразмда «Озодлик» журналисти Шуҳрат Бобожонов, «Элтуз» муҳаррири Қудрат Бобожонов ва уларнинг укаси, видеотасвирчи Ғайрат Бобожоновнинг Хоразмдаги уй-жойлари тортиб олинган.

Бу ҳақда уларга 6 ой ўтиб хабар берилган, кейинчалик улар судга шикоят қилишган эди.

Вазият яхшилангани ҳақида гапбозлик…

Инсон ҳуқуқларини ёритиб келган кўплаб журналистлар форумга қўйилмаган. Жумладан, самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев фейсбукда бу юзадан фикрларини ёзиб қолдирди.

«Ташкилотчилар ўзларининг охирги йиғилишига таклиф этишган эди. Бугун эрталаб тегишли органлар янги рўйхат тузганлигини ва камина унга киритилмаганлигимни айтишди», деди у.

Самарқанд форумига бағишлаб Тошкентда ўтказилган брифингда иштирок этган ўзбекистонлик журналист Юрий Черногаев хўжакўрсин тадбир ҳақидаги ўз фикрларини фейсбукда қолдирди. 

«Гапбозлик ва ўзаро бир-бириникини ялашдан бошқа нарсани кўрмадим. Ҳамма ҳамма нарсадан мамнун, вазият ҳаммасидан яхши…».

Рассом Маҳмуд Эшонқулов
eltuz.com

Тағин ўқинг
18 январ 2017
Турк матбуотига кўра Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини расмий Тошкент тасдиқлаган. Ўзбекистон тарафига кўра, Машарипов қидирувда бўлган. Турк полициясига кўра, ...
9 апрел 2019
Расмий Тошкент Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳнинг қариндошлари ортидан таъқибни қайтадан бошлади. Хусусан, 2019 йилнинг 7 апрель ...
29 январ 2020
Собиқ “Абу Сахий” бозоридаги дўконлари бузилишидан норози тадбиркорлар ғалаёни ортидан бозорнинг янги эгаси “Tashkent Trade Center” хусусий корхонаси 27 ...
26 апрел 2017
Стокголм ҳужумчиси Оқиловнинг шериги дея ҳибсга олинган 26 ёшли чечен йигити икки кунлик сўроқдан кейин 25 апрел куни қўйиб ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...