UzPoster
24 январ 2019

100 минг сўмлик ёки «бир маммад, икки маммад»…

Марказий банк Наврўз арафасида юз минг сўмлик банкнотларни муомалага киритиши ҳақида билдириб, бундан қулайликлар яратиш, пулларни ташиш харажатларини камайтириш, банкоматлар самарадорлиги кўзланганини айтмоқда.

Аммо блогер Эльдар Асанов ўз блогида Озарбайжон тажрибасидан мисол келтиради.

Асанов формати: Инфляция масаласида

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000 йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн минг” дейишга эриниб, банкноталарга ном қўйиб олишган: 250 манат — қиз қалъаси (qız qalası, банкнотада Бокунинг шу номли машҳур тарихий обидаси тасвирланган эди), 500 манат — низомий (nizami, ким тасвирланганини тушундингиз), минг манат — мамадэмин ёки маммад (məmməd, Мамадамин Расулзода тасвири туширилган), 10 минг манат — ширвон (şirvan, Ширвоншоҳлар саройи тасвирланган).

У йилларда Боку бозорига чет эллик одам кириб қолса, озгина айланиб, нарх-навони тушунмай чиқиб кетарди. Айтайлик, кимдандир нарх сўрасангиз, у “беш ширвон бир низомий” дерди, бу 50 500 манатлигини тушунишга вақт ва кўникма талаб қилинарди. Ёки бўлмаса, айтайлик, куртка сотволаман десангиз, юз эллик беш ширвон тўлашингизга тўғри келарди (қанчалигини ўзингиз ҳисоблаб олинг, эриндим). Ҳозир ҳам озарбайжонлар “бир маммад, икки маммад” деб ҳазиллашиб юришади.

2006 йил 1 январида мамлакатда деноминация ўтказилиб, 5 минг манат 1 манатга тенглаштирилди. Унгача 100 доллар тахминан 50 минг манатга (ёки беш ширвонга) тенг эди, ҳозир эса банкка 100 доллар топшириб, 176 манат оласиз.

Дарвоқе, яна масхара бўлиб кетмасин деб янги банкноталарга одамларнинг ва тарихий биноларнинг суратлари жойланмай қўйган.

Эльдар Асанов,
Телеграм блогери

Тағин ўқинг
11 март 2017
Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган таниқли қўшиқчи ва кино артисти Гугушни Эрон Инқилобий маҳкамаси 16 йил қамоқ жазосига сиртдан ҳукм ...
7 август 2020
Узоқ кўрмаган ва сиз учун азиз бўлган яқинингиз эшикни қоқмасдан очиб кириб, қаршингиздаги стулга келиб ўтирди. Сиз унга қарайсиз, ...
6 июн 2016
Йилдан йилга мамлакатда аҳоли сонининг ошиши, пул топиш қийинлашгани ва ўқиш сифатининг пасайгани боис Олий ўқув юртларига ўқишга кириш ...
12 май 2020
Ҳаëтилла дамасчи билан Мадина темир решётканинг бу ёғида, Абсаттор эса нарëғида турарди. Чапани¸ камбағал бўсаям унча-мунча одамга гап бермайдиган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...