Асосий мавзулар
21 март 2019

Ëқутистондаги масжид қавмига босим қилинди

Россиянинг Ёқутистон республикасида 36 яшар аёлнинг зўрлангани иддаолари ортидан марказий осиёлик мигрантларга, жумладан ўзбекларга қарши митинглар, таҳдидлар, тўқнашувлар авж олди.

«Ўзбекларга, қирғизларга шундай маҳалда босимлар кучаяди. Душанба куни ўтган митингдан кейин ҳам шундай бўлди. Текшир-текширлар кучайди. Савдо нуқталари ёпиб қўйилди», дейди Якутск шаҳрида мева савдоси билан шуғулланувчи Абдулазиз исмли ўзбек муҳожири «Элтуз» мухбирига.

У, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакилларидан таҳдидли СМСлар ола бошлаганинини билдирди.

«Бугун иш билан уйга келсам, Wattsappдан тағин хат тушаяпти. Бугунгиси «Ҳалиям қочмадингми?» деган мазмунда. Ундан олдингиси ўзларининг тилида «Ҳали кеч киргани йўқ. Кеч кирса билинади», деганга ўхшаш эди».

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Якутск шаҳрида миллатчиликка оид муаммолар 36 яшар Оксана В. исмли маҳаллий аёл 23 яшар қирғизистонлик йигит томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида полицияга ариза бергани ортидан кучайган.

Ёқутистондаги масжид имоми Абдурасул Тожихонов «Элтуз» мухбирига масжидларнинг полиция қўриғида эканлиги ҳақидаги хабарлар унчалик тўғри эмаслигини билдирди.

Унинг айтишича, у имомлик қилаётган масжидга ҳужум бўлмаган, бироқ шаҳардаги масжидга 20 тача бўлиб икки марта бостириб киришган, «воқеага алоқадор шахсларни» топиб беришни талаб қилишган.

17 март куни Якутск шаҳрида 200 нафар атрофидаги маҳаллий аҳоли стихияли намойишга чиқди.

18 март куни мамлакат раҳбарлари иштирокида Якутск шаҳрининг «Триумф» спорт мажмуасида ўтган митингда 5000 дан ортиқ одам қатнашди.

19 март куни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва диаспораси вакилларидан иборат делегация Ёқутистонга бориб, республика раҳбарлари билан учрашди. Бироқ Ўзбекистон расмийлари Ёқутистондаги ўз фуқароларига қарши кучайган миллий таҳдидларга ҳеч бир тарзда муносабат билдиргани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида «калта пайпоқ» кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси эмас) ёшлар уйланиш жараёнида ...
16 апрел 2024
Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан ёзилган ва Элтузнинг телеграм каналида чоп этилган шикоят мактуби юзасидан навбатдаги ...
16 феврал 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўнлаб фермер, боғбон ва деҳқонлар ҳокимлик томонидан имзоланган ер билан боғлиқ ҳужжатларни ноқонуний, дея иддао ...
25 декабр 2024
Санкт-петербург ва Москва банк ва почта бўлинмаларига ўт қўйишмоқда. Грузияда намойишлар. Германиядаги террор акти ортидан мигрантларни тутиш рейдлари бошланди. ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...