Асосий мавзулар
6 март 2020

Президентга “Анжанча спектакль” қўйиб берган ҳоким яна бир лавозимни эгаллади

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси (ММА) Андижон вилояти бўлимининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. 

Конференцияда ассоциациянинг Андижон вилояти бўлими раҳбари ва ижрочи директорини сайлаш, вилоятда мазкур спорт тури оммавийлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Конференцияда ассоциациянинг вилоят бўлими раҳбари лавозимига очиқ овоз бериш йўли билан айни чоғда вилоят ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Шуҳратбек Абдураҳмонов сайланди.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг 9 июнь куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтган селектор йиғилишида энергетика ва соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, турли ташкилотлар раҳбарларини ўта жирканч, уятли, ҳақоратли сўзлар ишлатиб сўккани ортидан “шуҳрат қозонган”, шунингдек, 2019 йил 16 май куни Андижонга ташриф буюрган Ўзбекистон президентига “Андижонча спектакль” қўйиб берган Шуҳратбек Абдураҳмонов яна бир лавозимли бўлди. 

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси 2019 йилнинг ноябрида ташкил этилган бўлиб, унга мамлакат раҳбарининг бир вақтнинг ўзида бир неча мансабни, жумладан, Триатлон федерацияси раиси лавозимини эгаллаган иккинчи куёви Отабек Умаров президент этиб сайланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июл 2019
Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотига Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг тақиқланганлиги ҳақида маълумотни ўз ичига олган 40.000 нусха варақа, шиорлар тайёрлаш ...
24 октябр 2015
Н. Имомов Eltuz.com … Мусоқул чол ҳар кунгидек қирда қишлоқни томоша қилиб ўтирарди. – Бунча ҳансирайсан? – Қодирбой малланинг ...
4 январ 2024
Мана бу видеотасвирларда икки киши ўртасида муштлашув бошланганини кўриш мумкин. Кўп ўтмай, орқага чекинаётган шахсга тўда бўлиб ҳужум қиладилар, ...
31 май 2019
Президент Шавкат Мирзиëев Андижонга борганида телевизорда уни нуқул аëллар ўраб олгани кўринди. «Беш болам бор, уй беринг» деган ҳам, ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...