Асосий мавзулар
26 сентябр 2020

Муниса Ризаева: Сазойи қилиндим, лекин “Ўзбекконцерт” ëрдамидан умид қилмайман!

Ўзбек эстрадаси хонандаси ва кинолардаги турли роллари билан актриса сифатида танилган 34 яшар Муниса Ризаева очиқ кийинганлиги сабабли ижтимоий тармоқларнинг радикал диндор ва муҳофазакор сегменти томонидан жорий ҳафтада сазойи қилинди.  

Бунга сентябрь ойи ўрталарида Ризаеванинг фейсбук саҳифасида лайф чиқиши сабаб бўлди. Хонанда ўз мурожаатида очиқ-сочиқ либос кийгани учун унга маломату дашном қилганларга қарата “Гап рўмолда эмас, қалбда”, деган мазмунда “жавоб” қайтарган эди.

«Элтуз» билан қисқа суҳбат давомида Ризаева “бу сазойи маъракасидан дили оғригани, аммо “Ўзбекконцерт” ҳимоясига муҳтож эмаслигини” таъкидлади. 

Тошкентлик санъатшунос Озода Ғиёсованинг «Элтуз»га билдиришича, хонанаданинг ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти томонидан сазойи қилиниши жамиятда бетоқатлик ва жаҳолат илдиз отганидан далолат беради. Қолаверса, бу ҳолат миллатнинг майда-чуйда нарсалар орасида ўралашиб қолганини англатади. 

Муниса видеода айнан нима деган эди?

Бу воқеа Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида сентябрь ойи ўрталарида содир бўлгани айтилмоқда. Кимдир унга жонли эфирда очиқ кийинган ҳолда қўшиқ ижро қилиш нотўғри эканини уқтирган.

Мунисанинг бу фикрга нисбатан муносабати кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди. Блогерлар, журналистлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллар унинг жавобига эътироз билдирди.

Қўшиқчи сентябрь ойининг ўрталарида инстаграмдаги жонли мулоқотда қуйидаги фикрларни айтганди:

“Кўпчилик ҳозир ёзяпти. Бунақа ашула эшитиб очиқ-сочиқ кийингансиз, тўғри келмайди. Эй, ҳаммамиз бандамиз. Кўрдим мен нечта ўранганларнинг нима қилаётганини. Қанақа юрганини! Илтимос, гапирманглар! Менинг тилимни қичитманглар! Биласизлар-ку, мен қараб жим ўтирмайман. Умуман ўтирмайман. Шунинг учун очиқ-сочиқ, почиқ-мочиқ деганларинг «вапше» кулгули ҳолат. Мана юрак, мана қалб, тил, мия битта бўлиши керак. Сохта бўлмаслиги керак. Кристальный, чистый бўлиш керак…».

Бунга жавобан тармоқдагилар қандай реакция билдирди?

Кимдир унинг ўзи айтгандек «кристальный» (шаффоф) тоза кўнглини булғашга ҳаракат қилган бўлса, яна кимдир унга отилаётган тошларни Мунисани таҳқирлаш, дея баҳолади.

Ҳатто айрим уддабуронлар томонидан Мунисанинг бундан ўн йил олдинги ўта шахсий, уятли, шаҳвоний ҳолати акс этган суратларини оммага эълон қилди.

Мазах қилиб кулишди…

Яна кимдир Мунисанинг камарсиз машина ҳайдаётгани, машина бошқаруви пайтида телефонда жонли мулоқотни ташкил этиш мумкинми, дея янги айблар қўя бошлади. Бошқаси эса ўзбек аёлининг ибосию ҳаёсидан гапирди…

Фейсбук фойдаланувчиси Шаҳноза Соатова ўз профилида Мунисанинг инстаграмдаги жонли видеоси тўғрисида фикр билдирар экан, рулда телефондан фойдаланиб, хавфсизлик камарини тақмай, булар етмагандай, ушбу қонунбузарликни тармоққа юклаб, тарғиб қилаётган шахсларга нега ЙПХ ходимлари жарима солмаётганлигини иддао қилган. 

«Вақтида биров тезликни оширган видеосини инстаграмга юклаганида роса шов-шув бўлганди, у одам жарима тўлаганди (дея Президент куёвига ишора қилди). Шу билан бизнинг қонунийликни талаб қилишимиз битдими? Ҳатто Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ҳам хавфсизлик камарини тақмаган видеосини инстаграмга юклаганида, жарима тўлаган эди», деган фикрларни билдириб ўтди у.

Муниса Ризаева мавзусини пост қилиб қолдираётган эркакларнинг майдалашиб кетаётгани ҳақида ҳам кўплаб фикрлар ёзилди. Танқид ҳам қилинди. Ҳатто фейсбукда икки мингдан ошиқ лайк босилган, 500 тача фикр билдирилган Абу Солиҳ Салимнинг видеомурожаати қадимчилар фикрининг умум ифодаси бўлди:

«Мен сизни мусулмон деб биламан, лекин бу кўринишдаги видеоларингиз мусулмонларга зарар беряпти. Бир комментларни ўқиб чиқинг, одамлар «зўрсиз ака, бопладиз», деган маънода сизни мақташяпти. Аҳамият беринг, сиз кимнингдур кетидан чиқарган видеоингиз учун сизни атрофдагилар олқишлаяпти. Бу ғийбат видео билан одамлар илмлик бўлиб қолмаяпти, уларга қизиқ жанг кўриняпти, холос», деган бўлса, яна бири “Ҳов майда гап «мужик», санга ўхшаган латтачайнарлар «з» қилганидан Мунис шуни гапирган. Йиғиштирларинг бировга қанақа яшашни ўргатишни. Санларга биров тегмаса, санам тегмаларинг…”, деган фикр қолдирган.

Абу Солиҳ Салимнинг диний такфир услубида тамғалашдан иборат видео чиқишида Мунисага қарата: «Ўзинг учун жавоб бер, рўмол ўраган келажакда ўзи учун жавоб беради. Сен қилиб юрган гуноҳларинг учун кечирим сўра. Нариги дунёда қилган гуноҳларинг учун ва ўранмаганинг учун алоҳида жавоб берасан, ўраниб юрган аёллар эса ўрангани учун эмас бошқа қилмишлари учун жавоб беради», қабилида мурожаат қилиб, видеода Мунисанинг юқорида айтиб ўтилган расмини ҳавола қилади. «Видеоинг ҳам бор эди, излаб ўтирмадим», дейди қўшимча қилиб…

Ëлланма тролл экани тахмин қилинган Шуҳрат Мусаев ҳам видео чиқиш қилиб, Мунисани рўмолли қизларга тил теккизмаслиги ҳақида огоҳлантиради. Мунисанинг кийиниш услубини танқид остига олади.

Вазирлик ожиз?

Маданият вазирлигидан интернетда Муниса Ризаеванинг аёвсиз танқид остига олинаётгани, унга тегишли шахсий расмларни тарқатиб, интернет оламида таҳқирланаётгани борасида изоҳ сўраганимизда, биз ижтимоий тармоқ вакилларини расм тарқатмаслигини, хонандани танқид қилмасликларини чеклай олиш қудратига эга эмасмиз, деган маънода жавоб беришди.

«Ўзбекконсерт» раҳбарияти ўзгарганидан буён хонандаларни на тартибга чақириш ва на қилган ишлари ҳисоботи учун чақириб, маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатилмай қўйгани блогер ва журналист (Дарё.уз мухбири Миролим ва Сайёд.сом сайти асосчиси Сардор) лар томонидан танқид остига олинди. 

Хонанда билан боғландик. У айнан бу масалада «Ўзбекконсерт» ҳимоясига муҳтож эмаслигини айтди. У ушбу масалада улардан ёрдам кутмаслигини, қолаверса, бу тузилма уни ҳимоя қилмаслигини, ўзларидан соқит қилиш учун  қўшиқчига огоҳлантириш бериб қутулишини айтди

Хуллас, интернет оламида фаол ўзбеклар уч кун давомида Мунисани сазойи қилди. Фақат Мусулмонлар идораси ҳозирча баёнот бермади, Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконсерт» ҳам оғиз очгани йўқ.

Хонанда ижоди ҳақида қисқача.

«Жонимга жоним»¸ «Сакраменто» каби қўшиқлари билан танилган хонанда ва актриса Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Ўзининг матбуотга айтишича¸ у 6 ёшидан бери  мусиқадан сабоқ олади. Британия пойтахти Лондонда жойлашган Hames valley университетида вокалдан сабоқ олган.

Ўзбекистонда ижодни 2011 йилда бошлади. Бир қанча соврин ва мукофотларни қўлга киритган. 2014 йил “Йилнинг энг яхши аёл қўшиқчиси” номинациясига сазовор бўлган. “Эътироф” миллий мукофоти, “Олтин кабутар-2019” совринларини қўлга киритган. 

У ўзбек эстрада юлдузлари Райҳон, Шоҳруҳхон, Ботир Қодиров, Улуғбек Раҳматуллаев, Шаҳзод Муродов ҳамда «Уммон» гуруҳи билан дуэт ижро этган. «Армон», «Дил», «Ёнма дил», «Чаканамас», «Бир нима де», «Кетгин йироқларга», «Куч бер» каби қўшиқлар муаллифи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
27 июл 2016
Бугун Марказий Осиëда ишлаб чиқарилаëтган “хонтахта” филмларининг чучмал қахрамонлари одамни зада қилар экан, ўтган аср киноэкранларини тўлдирган жиддий санъаткорлар ...
27 март 2019
Расмдаги аëл Эстония президенти Керсти Кальюлайд. Мюнхендаги конференцияда одамлар орасида ўтирганида уни танишмадиям. У мажлис залида эл қатори оддий ...
8 март 2019
​​Жаллод деганда бошига қоп кийдирилиб, кундага қўйилган каллани ойболта билан чопадиган бақувват одамни тушунишади одатда. Лекин аслида вазият бироз ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...