Асосий мавзулар
13 декабр 2021

Президент маслаҳатчисининг ҳоким укаси нега сўконғич?

Тармоқда маҳаллий ҳокимнинг буғдой режасини бажармаган ҳудуд раҳбарларини сўкаëтгани ёзилган аудиоси тарқалди. «Элтуз» бу аудиодаги сўконғич мулозим Хоразм вилояти Янгибозар тумани ҳокими Ўктам Қўчқорович Қурбонов эканини аниқлади. 2020 йил март ойида ҳокимликка тайинланган Ўктам Қурбонов Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоевнинг туғишган акасидир.

«Элтуз» манбаларига кўра, тармоқда тарқалган аудиодаги воқеа 2020 йил июнь ойида юз берган. Янгибозар тумани ҳокими Ўктам Қурбонов буғдой режасини бажармаган ҳудуд раҳбарларини қатор турғазиб қўйиб ярим соатдан кўпроқ вақт давомида сўкади.

«Ҳей, жалаб, яхши гап қулоғингга ёқмайдими сенинг? Ё миянг чириганми сенинг? Бўлмаса айт, келсин менинг ёнимга. Ҳе товуқмия», дея бошланади ҳокимнинг куракда турмас ҳақоратлари ёмғири.

8 минут давом этган аудиоёзувда ҳоким қўли остидагилар шаънига жами 83 марта уятсиз ҳақорат ёғдиради. Жумладан, уларни «товуқмия», «тўнғиз», «ҳезалак», «жалаб», «кўт» ва ҳоказолар деб атаган. Уч марта улар билан жинсий алоқа қилишини урғулаган. 10 марта жинсий олат сўзини ишлатган.

«Элтуз» манбаларига кўра, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов бу аудио тарқалганидан ҳабардор бўлган ва «уч кун ичида ҳамма унутади», деган юпатувчи мужда берган.

Бундан олдин Хоразм вилояти Хива тумани ҳокими Озод Матëқубов туман ҳокимлиги биносида ўтказилган йиғилишда камида 7 нафар фермерни турғазиб қўйиб, 20 дақиқа давомида уят сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалган эди.

Бу видео тарқалгани ортидан туман ҳокими узр сўраш билан кифояланганди.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг мажлисларда ўз қўли остидагиларни уят сўзлар билан ҳақорат қилиши ва ҳатто дўппослагани ортидан узр сўраб қутулиши амалиёти бор. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда бирор амалдор қўл остидагилар ёки оддий фуқарони ҳақоратлагани учун жиддий жазо олмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2017
20 февраль куни Ўзбекистон томони Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси учоғини қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабарлар чиқди. 25 йиллик ...
1 июл 2023
«Элтуз» жамоаси 1 июлдан 30 кунлик меҳнат таътилига чиқади. Таътилдан кейин сиз, азиз дўстлар, кўзлари интизор сингиллар, меҳрибон опажонлар, ...
5 сентябр 2023
Калининградда отбоқар бўлиб ишлайдиган Самандар исмли ўзбек вояга етмаган ўрис қизни олиб қочиб уйига обориб бойлаб қўйди. Қиз қутқарилди. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...