Асосий мавзулар
17 март 2023

РТдан ваъз: Ë ўласан, ë қоласан, – кимнинг дўсти бўласан?

Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. 

Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?

Рассом Туз: Матчонбой, сен тўйдаги хопизнинг югурдак боласи нима иш билан шуғулланишини биласанми?

Биламан. тапни қиздириб галади, ўйинчила гўйнак олмоштирғондо пўлундирада дуради жолотой аркакла галип атиб гетмасин дап.

РТ: Матчонбой бу югурдакнинг яна бир вазифаси орани тўлдириш. Хопиз чой ичишга ўтиргандаги пауза пайтида микрофонни олиб қўшиқ ойтоди. 

МС: Мен шеър айтиб берин, бўлмаса

РТ: Айт

МС: Немис чиқди ўрмондан 

Пичоқ олди кармандан

Ë ўласан ë қоласан

Кимнинг дўсти бўласан?

РТ: Матчонбой бу шеърни ўзгартиб айтиш керак

Блинкин чиқди ўрмондан

Ултиматум олди кармандан

Ë ўласан ë қоласан

Кимнинг дўсти бўласан

МС: Улли ëшулли Термизда жувоп барди би гапа. Халқни дўсти бўламан дади. Лекин қайси халқ аканини ониқ ойтмоади. Ўрис холқиними, ë бизани монглойи қоролами

РТ: Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида «Ўзбекистон ким томонида?» деган саволга жавоб берди:

«Замон жуда мураккаб, ҳозир катта-катта давлатлар Ўзбекистон, сен ким томондасан, деяпти. Нейтрал бўлиб юришинг бўлди энди, ё у томонга, ёки бу томонга ўтгин. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб, ўзлари ҳам шунга даъват қили бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон. [Аҳолиси] 36 миллион бўлди, 3−4 йилда 40 миллион бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан, деяпти. Қани, бундай оғир саволга қандай жавоб бериш керак?! Жавобим битта — бир томонман. Миллатим, халқим буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди Шавкат Мирзиёев.

МС: Дузоғо Мирзиëев миннин даяни билан министрлар ўрисни гўттини ëлоб ëтибдиқу хоропло

РТ: Хопз Озодбекнинг мадтурвазирлиги Россия цензура идорасининг филиалига айланиб бўлган!!! Уят!!

14 март куни таниқли Путин режими танқидчиси, стендап комедиячи Данила Поперечний Тошкентда «Қувноқ/ҳаёт» номли концерт дастурида унинг Путин, уруш ва Россия сиëсатини танқид қилган хазиллари пайтида Мадтурвазир шотири микрофонни ўчириб қўйган. 

Концерт  давомида микрофони кўп маротаба ўчиб қолган қизиқчи Ўзбекистон ҳукумат вазирликларида суваракдай ўрнашган Путин малайлари ҳақида ëзди: 

«Пост Тошкентда 1500 киши учун қандай ажойиб концерт ташкил этилгани ҳақида бўлиши мумкин эди. Лекин ҳақиқат шуки, концертимдан дунёда содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ барча материаллар олиб ташланди. Ҳар гал ҳазил ёки мавзу ҳозирги кун тартибига ҳеч бўлмаганда билвосита яқин борса ҳам, микрофонни шунчаки ўчириб қўяверишди. Улар ҳатто концертнинг очилиш маросимидаги „Россия“ сўзи оддий маънода қатнашган ҳазилларни ҳам ҳеч бир келишувсиз, ўзлари билганича кесиб ташлашди», — деди комедиячи.

Унинг сўзларига кўра, «маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари талаби билан концерт дастурининг камида 50 дақиқаси кесиб ташланган ». «Ўзимни Россиядаги уйимда каби ҳис қилдим», — деди у.

«Майли, Тошкент, тугатамиз шекилли. Кўринишидан, айтадиган ҳазилларим учун микрофоним ўчириб қўйилади. Уруш йўқ, хайрли тун», — дея қўшимча қилди Поперечний.

Данила Поперечний томошабинлардан пул тўлаб кирган шоулари кўнгилдагидек ўтмагани, унинг бир қисмигина намойиш этилгани учун узр сўради. Концерт дастури 2,5 соатга мўлжалланганди. Унинг таъкидлашича, томошабинлар пулни қайтариш учун ариза бериши мумкин. «Менда ҳеч қандай савол бўлмайди», — дейди у.

«Айни пайтда сиз дастурни бу шаклда қабул қилган ягона шаҳарсиз», — деди комедиячи.

28 ёшли Данила Поперечний уруш туфайли Россияни тарк этган. У рафиқаси Полина Чистякова билан АҚШга кўчиб кетган. «Қувноқ/ҳаёт» дастури билан турли мамлакатларда гастролларда бўлиб турибди. Тошкентдан кейин унинг Туркияда иккита концерти бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хуллас олдин айтганимдек, босқинчига бутхона қурган Мадтурвазирнинг хопз отарчи вазири мамлакат манфаати ва давлат бутунлигига таҳдид бўлиб қолмоқда. 

Саводсиз ва жохил мулозим давлатниг биринчи душмани.

МС: Оғо сиза хот галипби. Лопосини очиб ўқиб ичим ëнди. Қочон монго грин корт чиқар акан. Қочон манам одомнин ëшоб юрийман дап. 

Рассом Тузга мактуб

Тарих 1991. Ҳар куни  нарх ошмоқда. Яқиндагина кимдир жигулисини 15 минг сўмга сотиб пулни банка ичига тиқиб қўювди. Икки ой ўтиб 15 мингга 10 кесма совун бериб турибди.  Одамлар ҳар куни кўтарилаëтган нархга ҳавотир билан қарашар. «Бундай бўлиши мумкин эмас!!! Албатта нархлар аввалигисига қайтади. Яна арзончилик бўлади» деган умид бор эди. Одамлар яна «СССР қайтади» деган ишончда эди. Яна бошқа бировлар эса МММ пирамидасига пул элтиб пойда олиш пайида эди. Бир дўстим паркдаги гул дўконни ижарага олиб ичида жигули лобовой ойнасини ясаб сотмоқчи бўлди. Ойна эритадиган темир печка босимга дош бермай ëрилиб  кетди.  Портлашда дўстим ва унинг қайноғаси ўлди. Боллари етим қолди. Мен ҳам ўшанда тушкунликка тушиб осмондаги нархларга қўлим етмайди деб ўйладим. Шу пайт рассом дўстим гениал бир гапни айтиб қолди. У айнан  мана бундай деди. «Нархлар арзонламайди. Кўпроқ пул топиб нарсаларни қиммат нархда олавериш керак» Туя бир сўм қани бир сўм. Туя минг сўм мана минг сўм деган мақол  ижобати эди бу. Шундан кейин бизнес дарëсига бошим билан шўнғидим. Хотинларнинг иштонидан тортиб эмчак ҳалтасигача сотдим. Матн таржима қилардим. Италиян киночиларига дасëр бўлдим. Барча пулимни тўплаб АҚШга билет олдим. Паспортда 5 йиллик АҚШ визаси.  Ню Йоркдаги Жон  Кеннеди аеропортига келиб тушганимда чўнтагимда 20 доллар пул бор эди. Мени кутиб оладиган одам чиқмади. Пулни ярми телефон автоматга сарф бўлди. Мен худди  денгизда кемаси чўкиб қирғоққача сузган одамдай толиққан эдим. Атрофга аланг жаланг қарайман. «Сен нима кессак нима» деган нигохлар. Шу пайт бир одам менга қараб «сенда озроқ проблема борга ўхшайди» деди.  «Э тоғажон, озроқ эмас, анча кўп пробемам бор. Бир ўрис бола кутиб олиши керак эди. Чиқмади. Мен энди кўча кўйда қуртга қушга ем бўламанми.» Негадир бу одам менга қараб тиржайди. Биров ўламан деса бу куламан дейди. Таги ирландиялик одам экан. У кутган одамнинг визаси чалкашиб келмай қолибди. Мени шаҳарга ташлаб қўядиган бўлди. Кеннеди ҳаво лиманидан шаҳарга қадар бир соатлик йўл.  Гаплашиб кетдик. Менинг ëғоч ўймакорлигидан ҳабарим борлигини билгач машинани йўлдаги бензин станциясига бурди. Ўша ерда менга агар истасанг мебель реставрация қиладиган уста олдига олиб бораман. Соатига 6 доллларга розимисан деди. Албатта рози эдим…….

Орадан 30 йилча вақт ўтди. Бугун Нью Жерсидаги уйимни  600 мингга сўраб келишди.Балки сотарман. Ўзим океанга яқин Оринж шаҳрида яшайман. Калифорния вилояти. Лос Анжелос тарафларда. Ишим яхши. Қачондир яшаганим алғов далғов ватанимни қўрқинч туш каби эслайман.

Юлдаш Тангриберганов.

МС: Оғо лекин, дешоно чиқиб гетганлани кўпи жилли нимкало

РТ: Куниннг ойдин бўлсин Матчон. Бугун яна ойдин фикрли донишмандлар, тили бурро фитначилар ҳамда оломон ҳақида ўйладим. Нега оломон бир графоман маиший бузуқ мулла ëки бозорчи шаллақининг плинтусдан паст алжирашларига махлиë бўлади?

Аксар кўпчилик Беҳбудий, Соғуний, Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ каби ойдинлар фикрига этиборсиз?

Шуларни ўйлаб турсам, Деҳқонободлик диетолог врач дўстим осонгина тушунтирди қўйди.

Жоҳил оломон фаст-фут, жанк-фут каби соғлиққа зарар арзон гаров тезпишар нарсаларга ружу қўяди. Камгина оқиллар саломатлик учун зарур бўлган яхши емак танаввул қилади.

Қиссадан ҳисса шуки, – каллаваранглар алжираши жохиллар учун арзон емакдир.

Беҳбудий, Соғуний, Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ каби ойдинлар фикри эса оқиллар учун фикр озиғидир.

Кўкнори такясига тушиб қолган одам

Айтайлик сиз ëпиқ бино ичида кўкнори чекаëтганлар орасига тушиб қолдингиз. Атрофни кўкнорининг зангори  тутуни босган бўлса бундан сиз ҳам истар истамас  баҳраманд бўласиз.

Бошингиз айланиб ўша бангиларга ўхшай бошлайсиз. Табиатингизда нашавандликка мойиллик бўлса тамом бўлдим деяверинг. 

Тақдир тақозоси билан Туркиядаги жоҳил ва аксил ота турк  радикал тўдалар орасига тушган ўзбек «зиëли»сининг ФБда алжирагани кўриб ачиниб кетдим.

Муҳаммад Бекжон қамоқдан озод бўлса, нега диндорлар озод бўлмайди, нега журналист озод бўлади деб ëзғиради бу мазлумнинг акаси Муҳаммад Солиҳ дастурхонидан туз еган бу «зиëли». Гўë Муҳаммад Бекжон мусулмон эмас.

Ўзини ким мусулмон ëки мусулмон эмаслиги ҳақида ташхисчи деб ҳаëл қилса керак.

Ҳар ҳил жоҳил  бангиларнинг гапини такрорлаб кунора  «Америкага ўлим» тилайди. Умрида бормаган Ғарб ўлкаларини шаллақи хотиндай қарғаб ўтиради.

Билмай мухолифатга яқинлашиб қолганидан тазарру қилиб, Шавкат Мирзиëев мени қайтармасмикан дея мўлтиллайди.

Шафқатсиз бўлганимда бу одамниниг исмини ëзиб қўярдиму, аммо ўзи ҳудо урган одам, икки лагер ўртасида аросатда қолиб дарбадар бўлганига ачиндим.

Ўзи савияси паст бўлган одам чуқурга тушиб кетса кўринмай қолар экан.

Балки кўринмай қолгани ҳам яҳшидир, нима қилади қуëшни тўсиб.

МС: ҳамма потхолим. Лаган қоқиб ëтибдило.

Сиғиниш майли

РТ: Нега одамлар табиатида бировга сиғиниш майли бор? Умуман сиғиниш ижобий ҳодисами ё салбий? Ва ниҳоят, инсон бундай одатдан қутилиши мумкинми ё йўқми?..

Мен институтда «Тарихда халқ ва шахснинг роли» мавзуида сабоқлар олганман. Бу сабоқда тарихий шахснинг хизматлари эътироф этилгани ҳолда тарихнинг асосий яратувчи кучи — миллат экани уқтирилган. Ҳаётда эса… нуқул бунинг аксини қилдик. Сталин, Хрушчев, Брежнев… Не-не авлодлар бундай зотларни кўкларга кўтариб Ердаги худо даражасига олиб чиқмади дейсиз! 

1949 йили нашр этилган «Халқлар отаси»га китобининг муаллифлари (Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Уйғун, Рамз Бобожон, Асқад Мухтор, Мирмуҳсин, Шукрулло ва бошқалар)ни кўриб кўзингга ишонмайсан киши. Ўша кезлардаги газета саҳифаларига азбаройи кўз югуртириб бўлмайди. Този ит  болаласа ҳам, Сталиннинг хизмати, пландан ортиқ металл эритилса ҳам халқлар отасига ташаккур, Абдулла Қаҳҳордек тўғри сўз адиб ҳам «доҳийнинг яна бир марта нафас олиши учун ҳар бир совет кишиси бутун умрини беришга тайёр эди» деб ёзишдан қаламини тиёлмаганига ақл бовар қилмайди…

(«Қизил Ўзбекистон» 1953 йил 9 май)

МС: Хозирам топ шуннин бло. Иноби расмни қоронг северний корея дап ўйлийди гўрган одом. Зулпиячимиш би хорполо. Бирава шеър ëздириб зулпиячи бўлиб ўтиб, кейин юрфак ë тошмига гиради би жувоннамак қон тошоғонло.

РТ: Зулпиячилик институти онтарилиб барча зулпиячилар аши инстититут тошлари остида мажақланиб ўлган минутдан бошлаб Ўзбекистонда ижобий  ўзгариш бўлади. Шимолий Корея типидаги бу ëлғонни бақиб ўтирган ҳукуматни ҳам қўшиб онтариш керак. Жинни, овсар, одам ўлдирадиган буюртма киллер ва ғарлар тўдаси бу зулпиячи дегани. Қани қўлларингни очиш. Илойим ер ютсин зулпия институтини.

МС: Вунга қўшилиб Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасам йўқ бўлсин!

РТ: Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳақида нима дейди?

“Камина, шубҳасиз, мафкуравий ва амалий жиҳатдан, Ёзувчилар уюшмасига нисбатан салбий муносабатдаман. Менга “Ипак йўли” адабиёт фестивали директори сифатида уюшма раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш осон бўлмади. 

Бир-биримизни кўрарга кўзимиз қолмади, ва ишонаманки, ҳар икки томоннинг ҳам ҳафсаласи пир бўлган. Мен бу уюшмага нопок ўтмиши ва ҳақиқатдан узоқлашиши билан ўзига доғ чаплаган динозавр (эскирган) муассаса сифатида қарайман. Мен бу борадаги қарашларимни Ўзбекистон ҳукуматидаги ҳамкасбларимга аниқ-тиниқ билдирганман. Улар ҳам одатда мени яхши тушунишади. 

Бироқ, реал ҳақиқат шуки, ҳозир Ўзбекистоннинг жуда катта ва мураккаб ислоҳотлар дастури мавжуд ва Ёзувчилар уюшмаси билан шуғулланиш бу дастурнинг устувор вазифалари рўйхатининг бошида эмас. Унинг парчаланишини яна озроқ кутишга тўғри келади”

МС: Омин, илойим тонгри тоëқи билан солсин билони. Оғо савол сиза. Навчун биза ëмон ëшиймиз? 

РТ: Матчонбой  «Инсон ҳуқуқлари декларацияси»нинг 23-моддасини ўқи. «Ҳар бир ишловчи одам ўзи ва оиласи инсон шаънига муносиб равишда яшашини таъминловчи ҳалол ва қониқарли тақдирланиш ҳуқуқи»га эга деб ëзиб қўйибди. 

МС: Биза СССР воқтинда яхши ëшовадик ҳаззатип.

РТ: Ëлғон гап бу Матчонбой. СССР озиқ-овқат маҳсулотлари энг арзон мамлакат деб билганам билмаган ҳам айтади. СССРда картошка ГФРдагидан икки марта, сут ва гўшт АҚШдагига қараганда уч марта қиммат. Ёғ АҚШдагига нисбатан 10, Япониядагига нисбатан 5 марта қиммат бўлган  Ҳамма «арзон» деб ўйлайдиган нон Канада нонларидан икки баравар қиммат бўлган. 

МС: Лекин рабоччи одом СССРда ëхши ойлиқ олғон.

РТ: Маркс Капитал  асарини  ёзган даврда капиталист ишчига у ишлаб чиқарганининг 30—40 фоизини берган. Маркс, ишлаб чиқарилган қийматнинг 50—60 фоизи маош тариқасида берилишини капиталистик жамият учун идеал деб ҳисобланган эди. Тасаввур қиласизми, ҳозирги пайтда швед ишчиси ўзи ишлаб чиқарганининг 80 фоизини олади! СССРда эса 8 фоизи ишчига теккан.

МС: Ҳозир аса ноль. Не тўлко президент сроки, ҳаммаси нўл бўлди. 

РТ: Матчонбой, сан бугунги даврнинг қадрини бил. СССР яхши бўлса, нега одамлар ўзларини ëқиб ўлдиришган, 1987 йили СССР бўйича 54105 киши ўзини ўлдирган.

МС: Ҳозирчи?

РТ: Хозирам ўлдиришаяпти ўзини. Оқдарëлик 18 яшар студент қиз кўприкдан Қорадарëга сакраб ўзини ўлдирди. 

МС: Қиз нерда?

РТ: Қиз гўрда.

МС: Қиз гўрда. Дирилар портоло хат ëзиб ëтибди. Ар гарак, ер гарак дап.

РТ: Биз сўровчиларга, илтимосчиларга айланиб қолганмиз! Уялмаймиз, инсоний қадр-қимматимизни оёқ остига олиб тепкилаётганимизни ҳис қилмаймиз — бутун муомала маданиятимизни, уддабуронлигимизни, сўз санъатимизни, ақлу-идрокимизни нималарнидир сўрашга — ундиришга исроф қиламиз. Тирик жон сифатида зарур бўлган энг оддий манфаатларимиз қулига айланиб қолганимизни яширмаймиз, бизни — одамларни шу кўйга солган муҳит иллатларини рўй-рост очиб ташлашни ўйламаймиз!.. Абдулла Ориповнинг «Майли ўтда ёнгил, майли сувда чўк. Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!» деган сатрларидан жўшиб кетмаймиз…

Бузуқ машина уни тузатмоқчи бўлган устага маслаҳат бера олмайди. Уста олдин бузуқ машинани айнан нимасини тузатиш ҳақида диагноз қилади ва ишни бошлайди. Машина жаррох ëтоғидаги касал каби наркоз холатида бўлиши жоиз. Жамият ҳам шундай. Ҳеч ким ҳали ўзи яхши кўриб тиш духтрга бормагани каби жамиятдаги аксарият реформаларга салбий муносабат билдиради. Салбий муносабат билдирганлар чириган тишини суғурмоқчи бўлган духтурни тавқи лаънат қилаëтган касал кабидир. Файласуф Николо Макиавелли «Ҳар қандай реформа жамиятдаги ўзгаришлар учун тўшаладиган йўлдир» деган эди. рахмалли. Бугун сиз машинангизда ғизиллаб ўтаëтган йўл бир пайтлар тоғ тош бўлган. Кимдир шу тошларни чопиб кесиб йўл қилган. Яна бир гап. Ëнғин билан бу ëнғинни ўчирмоқчи бўлган пожарний командани адаштириб юбормаслик керак. Ëнғинни вақтида ўчирадиганлар худди оғриқ тишни суғурадиган эмчи кабидир. Оғритади аммо шуни қилдирмасангиз бўлмайди.

МС: Оғо, хозирқи зомон дўғриссинда ëзиш опосний. Ина сиз Гуннора апикани ëзинг. Тозо ўғиллиқи чиқипти. 

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримованинг ашлачи эри Рустам Мадумаров 2010 йилда 40 миллион долларга хусусий жет учоқ сотиб олган. Бир пасдан кейин президент қизининг ўғирликлари ҳақида Австрияда жойлашган the Freedom For Eurasia ташкилоти ëстиқдай ҳисобот чиғоради. Британия, Швейцария, Франция, Дубай ва Гонгконгда 14 кошона ва битта қаср. Битта Лондоннинг ўзида бешта иморат овобдила Гуннора пошшо. Битта уй қиролга қўшни. Букенгем саройи биқинида. 2013 йили Гунноранинг устида қора булут пайдо бўган пайтда Лондондаги икки иморатни сотишга улгурибди. 

Гулнора Исломовна нега унақа қилдиз?

Ўзбекистонда қиз бола бўлиб туғилсанг эрга тегиш учун мақсадли ҳаракат қилишга мажбурсан. Ота энанг емай ичмай сеп йиғади, келажакдаги қашшоқ эрнинг испалнисини тўлдириш учун. Сал катта бўлсанг аши эрди ва унинг аждархо онасини бақишни ўрганиш учун сени пазандачилк курсига беришади. Хозир эр деган такасалтанглар ëппасига зомби бўлиб мачитда текин шавла еб, араб пропaгандасини эшитиб, кончат қиладиган паразит алфонс муха уродга айланган. Уларга ëқиш учун сени отин ойига бериб қория қилишади. Хозир энди араб кўт рақсига тушиш курслари бўлғуси қория келинлар билан тўлиб кетибди. Рижол эрга араб кўт рақси тушиб бериш вожиб бўпти. Мабодо эр талоқ қилса ҳалол исловотда ишлаш перспективаси ҳам бор. Гулдай хунар.

Хотинқуллар ўтда ëнган давр

Келинлар қайнонасини ëмонласа, ҳамма қўшилиб ëмонлайди. «Хотиним билан мазза қилиб яшайман», деб, она уйини тарк этиб, алоҳида рўзғор қилган «эржон»лар эса кўпчилик назарида «суппер қаҳрамон». Хозир мени ўқиëтганлар орасида ўғил ўстираëтган хотинлар бордир. Тўққиз ой қоринда ташиб, йиртилиб туғиб, емай едириб, киймай кийдириб катта қилган ўғлингизни уйлантирсангизу у сизни эмас, хотинини азиз қилса, ëқадими? Хотинини мақтаб онасини силтаган ўғилнинг нимаси яхши? Манғитда эшитганим бир достон қаҳрамони «болам белимда, хотин йўлимда, онамни қайдин топарман», дея онасига гап қайтарган хотинини оғзини уриб синдириб, чўлга ташаб кетади.  Саҳиҳ ҳадисларда муборак қилинишча, «жаҳаннамнинг асосий контингенти қайнанаси ва эрига гап қайтарган» хотунлар бўларкан. Валлоҳи Аълам. Мен яқиндан таниган ва ҳурмат қилганим раҳматли Фозил қорининг айтишича, Охир замон пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳам қайнанасига гап қайтарган келинлару, хотинини беҳурмат қилган хотинқул эркакларни лаънатлаган экан. Фозил қори ака Роҳимаҳуллоҳ ривоят қилишича, «Уммат набийси Муҳаммад Мустафо (сав) хотинини гапига кириб, онасини беҳурмат қилган саҳобаи киром Ал Қамани гулҳанда ëқиб ташашни амр берган эканлар. Ал Қама икки марта жиҳод жангларида қатнашган, динига ва пайғамбарига содиқ саҳоба эди-ку ахир. Нега Ал Қаманинг онаси келиб, «ўғлим, хотинининг гапига кириб, мени беҳурмат қилди», деб, шикоят қилганда Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сўфи Билол ва Ҳазрати Шоҳи мардон Алига ўтин йиғиб, майдонда гулҳан ëқишни буюрдилар. Бу гулҳанда эса хотин қули Ал Қама ëниши керак эди. Лов-лов ëнган гулҳанни кўрган она ўғлини кечириб, жонини сўраб олгани бошқа мавзу. Мени айтаëтганим эса хотиниининг гапига кириб, онани беҳурмат қилишлик шунчалик оғир гуноҳми? 

Қайнонасига тик қараб гапириб, беҳурмат қиладиган келинлар жаҳаннамда ўтин ўрнига ëқиладими? Қайнонасини ëмон кўрган келинлар бошини дўзах фаришталари гурзию гаврон билан мажақлайдими? Бу саволларга сиз азиз келинлардан жавоб кутаман. Сизни туққан она азизми ëки дарахтни бир тепсангиз, дув этиб тушадиган келинларми?

МС: Лекин қойнонани кобра чўқсо, кобра ўлади, лекин қойнона ўлмийди. 

РТ: Бундан 100 йил олдин Учкўприклик шоир Муқимий «Бўлса киройи тушсанг пуржиналик каласка» деб орзу қилган эди. Мана учкўприкнинг собиқ ва шу кунда Сирдарëнинг муваққат ҳокими Акмалхон Маҳмудалиев миниб юрган пружиналик каласка оқпошшонинг маржаси Алина Қобойдаям йўқ.

Тур Муқим саëхат агентлиги брашюраси

Муқимий Қўқондан чиқиб Шоҳимардонга борганида беш юз паранжили хотинни бир диний пропагандист авраб турганиини кўради. 

Бир маърака кўрдим бутун,

Жамъи ёпинган бошга тўи,

Боқсамки, беш юзча хотун,

Воиз сўзин тинглор экан.

Муқимий бу зомбиландни кезар экан,  хожака раҳбарларнинг коррупцияга ботганини кўради:

Ҳар гапда юз ичгай қасам,

Такжой олур моховданам

Ҳожи ўзи мурдор экан.

Муқимий «ëқасини ҳар соат тутуб» бутун кўча ўғрилар билан тўлгани ва «Дашти қароқчизор» бўлган жойлардан ўтиб Волост раҳбари ҳақидаги шикоятларни эшитади:

Унда бўлус Ғози деди,

Ҳам муфти, ҳам қози деди,

Юрт барча норози деди,

Қилғон иши озор экан.

Диний пропагандачиларнинг наркоман экани ҳам шоир назаридан қочмайди:

Боз ИЗДИҲОМИ воизи,

Бадкайф очилмас кўзи,

Юқори бошидин тизи,

Эрмаклари кўкнор экан.

Чойхўридин кўкнори кўп,

Бир раста носу банг экан.

Айвончалар мисли катак,

Бир йўлки, одам сиққудак,

Чит бирла бир ерда алак,

Бозори тору танг экан.

Муқимий қашшоқлик кўламига ҳам эътибор беради:

Сўрсам дедилар «Бўрбалиқ>

Бирмунча эчкилар ариқ,

Келса киши еяр тариқ,

Шому саҳар тайёр экан.

«Оқ ер»дин ўтдим, бойлари—

Олий иморат жойлари,

Меҳмонсиз ўткай ойлари,

Келса биров ночор экан.

Муқимий Олтиариқда ëмғирда лойга ботиб озорланади

«Олтиариқ» қурсин ўшал,

Селларда қолдим бир маҳал,

Бўлдим ивиб ёмғурда шал,

Тўн шилта, ҳўл эзор экан.

Олтиариқ ҳавосидан ҳам унинг раҳбарлари ëмон дейди Муқимий:

Мингбошиси сўфинамо,

Тасбиҳу бўйнида ридо,

Чўқуб қочар зоғи ало,

Бир доғули айёр экан.

Хайру сахо важҳига кар,

Бир пулни юз ердин тугар,

Келса гадой ногаҳ агар,

Бир нон чиқиш душвор экан.

Муқимий шоу бизнес обзорини ҳам унутмайди

Хуфтонда кирдим бир дўкон,

Қилди ашула бир жувон,

Эшак деманг, ундин ёмон,

Ҳанграрда яхши ҳанг экан.

Қийғир кўтарган уч йигит,

Ухлатмадилар бир минут,

Ҳам бошда тонг отқунча ит,

Ғингшиб чиқиб, ванг-ванг экаи.

Бизнес мухит ëмонлигини ҳам шоир қаламга олади:

Бордим шаҳардин «Яккатут»,

Бакколи дузди бадбурут,

Бир танга соткай бир қурут,

Инсофи йўқ, таррор экан.

Мингбоши Эшдавлат акам,

Аммо қуруқ савлат акам,

Қилса чиким гар бир дирам,

Уйқу кочиб, бедор экан.

Гар меваси бир туп сотар,

Бир пулни юз ердин тугар,

Берса гадога нон агар,

Минг йилда ҳам душвор экан.

Бойваччасидур бадбуруш,

Тўғри сўзи аччиғ-туруш,

Сил, эски бачча, чойфуруш,

Ҳофиз Умар, Қаҳҳор экан.

Мен мамлакатим географиясини олаëтганим мактублардан ўргандим.

Қоракўлнинг эшакчисидан Шовотнинг бўйрачисигача. Хазораспнинг овшаридан Фарғонанинг қирқлар қишлоғигача. Мамлакатим. Мамлакатим. Номинг турли, дардинг эса дармонсиз. Сен «содиқ ëрим қоро тўпроқдир» дея Ошиқ Вейсал каби умидсиз бўлма.  Жахли чиқса туклари чарм чакмонини тешиб чиққан¸ душман отини бир урганда  белини синдирган Гўрўғли каби бўл. Йиқилган ерингдан бир қисим тўпроқ олда ғоз тур. Тўпроқни душман кўзига соч. Кўр қил душманни. Сенга кичик тош отганни улкан қоя парчаси билан мажақла. Сенга рогатка ўқталганни замбарак бомбаси билан васти вайрон қил. Сени ҳақоратламоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганни шартта ерга ëтқизиб тилини суғуриб кўтига тиқ. Сен ҳеч ўзингга савол бердингми? Бу қавм нега қамоқхона начальниги, прокурор, миршаб ва ўғриларни иззат қилади. Уларга букилиб, тагига кўрпача солади. Китоб ўқиганни эса «прапессор» дея мазақлаб ошоқлайди. Нега? Чунки бу нотавонлар тўдаси кучни тан олади. Зўрни кўрса кўтини қисади. Бу тўданинг фитрати шундай. Ишонмасанг экспремент қил. Галстук тақиб қиммат уствош ва қиммат мошинда бозорга бориб любой бирини айлантириб сол. Бонусига онаси  (қизи синглиси ва хоказоларни келтириб) сўк. Ғиринг демайди. Кечиринг бошлиқ деб бошини эгади. Қул бу. Отаси ҳам бобоси ҳам қул бўлиб ўтган. Итдан бўлган қурбонликка ярамас. Бу гапларни таксида кетаëтиб тиззамдаги лабтопда ëзаëтсам таксичи ғингшиб бошлади. «Дойи  гаширни килоси 12 минга чиқибди. Хороп бўлдиқ.. бла бла» Мен унга «ҳей бола хўкўмот сиëсатина қарши бўлсанг очиқ айт. Бўлмаса оғзингни юм гўттингни қис. Йўлга қара. Мен сени дардингни эшитиш учун таксига чиқмадим. Киракашмисан сур аравангни» дедим. Жиим бўлиб ерга қараб индамай кетди. Ҳар ким ўз ишини қилсин. Этчи этини, сутчи сутини сотсин. Сен эса қўрқма. Навчун қўрқмайсан десалар. Рассом Туз оғом ойтди де. Мендан булар точний қўрқади. Пока биратлар. Чао помпиду. Курва кокаин.

МС: Алингизни очип, уринг потяни!

Ассалам Ўзбекистон, Жума Мубарак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
19 декабр 2017
Тошкентдаги “Абу Сахий” бозори пештоқидаги ëзув “Тошкент ипак йўли” дея ўзгартирилди. Бу ўзгариш жараëнини Тошкентдаги “Элтуз” мухбири фотосуратга олди. ...
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
21 май 2018
Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг тилини тушовлашнинг умуман имкони бўлмаяпти. Ўтган йили шундай феъли сабабли у суд қарори ...
4 март 2016
Пул эвазига оëқ тўпи ўйинини спектаклга айлантирган келишилган ўйинлар қироли Cамвел Бабаянни рассом Элсевар ҳажв қилди. Рассом Элсевар Eltuz.com
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...