Асосий мавзулар
31 июл 2023

Шаҳрихонcойдаги мурдалар, таъмагир ва порахўрлар қамалди – 600’50

Шахрихонсойда уч ўспирин жасади топилди. 30 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсойдан учта ўспирин йигит мурдаси топилган.

Гувоҳларга кўра, ёшлар сойда чўмилаётган пайтда мурдалар оқиб келган. ИИБ ходимлари чўмилишга келганлар ёрдамида ўликларни сойдан чиқариб олишган.

Қутқарувчилар уч ўспириннинг Андижон вилояти Жалақудук тумани Ёрқишлоқ турғунлари эканини билдиришган. Жасадлар тез ёрдам машинасида олиб кетилган.    

+++

Шунингдек Тошкент вилоятининг Бўзсувида 16 яшар йигит оқиб кетгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, 28 июль куни соат 17:30 лар атрофида 16 яшар Жозилов Абдуазиз Бўзсув каналининг Қибрайдан оқиб ўтувчи қисмида чўкиб кетган. 

Бу ҳақда ИИБга маълум қилинган.  Жасадини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари қидирмоқда. Абдуазиз ҳозирга қадар топилмаган.  

Яқинлари Абдуазизнинг ўз истаги билан каналга тушганига шубҳа билдирмоқда. Уларга кўра, ўспирин сузишни билмаган.  Улар Абдуазиз ўлдирилган деган гумонда.

+++

Олотда сув қувури ёрилди. Бухоро вилояти Олот тумани Ҳамза 1-насос станциясидаги қувур юқори сув  босими туфайли ёрилган. Ерларни суғориш авж палласида тўққизта агрегат сув остида қолгани айтилмоқда.

+++

Ўзбекистон халқ артисти, раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг АҚШ доллари миқдоридаги қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани бўйича тўрт киши айбланиб қамоққа олинди! Ўғрилар қамоқда.

+++

Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини мустақил блогер деб таништирган фуқаро Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинган.

Расмий хабарга кўра у 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида «норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали, савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.»

Блогер яна “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан ўзи тайёрлаган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?» номли салбий мазмундаги «мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига, 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб, ундан умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, қўшимча 2.500 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.», — дейилади ИИБ баёнотида.

Блогер Олимжон Ҳайдаров қамоқда.

+++

Сурияга ўтишга уринган ўзбекистонлик 8 йилга қамалди.

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган бу шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Андижон вилоятида яшовчи, 1993 йил туғилган  шахс 2021-2022 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилади.

Шу мақсадда у бир неча бор Сурияга ўтишга уринади, лекин, турк чегарачилари бунга имкон бермайди. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича Бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра, И.У. исмли мазкур шахс Жиноят Кодексининг 155-2 ва 244-2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

+++

Сохта адвокат сохта доллар билан қўлга тушди. Наманган вилоятининг Норин туманида ўзини адвокат деб таништирган шахс суд қарорини 3 ой муддатга кечиктириб бериш эвазига 200 доллар олаётган вақтида қўлга олинди. Расмий хабарга кўра, шу йилнинг 19 июл куни Норин туманида яшовчи фуқаро Давлат Хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, айни туманда яшовчи шахс унинг Учқўрғон туман фуқаролик ишлари бўйича судига ёзган аризаси юзасидан фуқаронинг яшаш хонадонидан мажбурий тартибда чиқариш қарорини уч ой муддатга кечиктириб бериш эвазига 200 АҚШ доллар пул талаб қилаётганини маълум қилиб ушбу шахс ҳаракатларининг қонунийлигини текшириб беришни сўраган. Мазкур ариза юзасидан тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ва коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ва шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилоят бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида аризада номи келтирилган шахс аризачидан махсус кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Синхрон

Терговга қадар Текширув давомида ушбу шахс ҳеч қандай юридик маълумотга эга эмаслиги, ҳозирга қадар у адвокатлик фирмасида оддий ишчи сифатида фаолият юритиши маълум бўлди.

+++

Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори давлат заҳирасига олинган ҳудудда таркибида олтин бўлган руда қазиб олиш учун шароит яратиб, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан бўладиган рейд тадбирларидан огоҳлантириб туриш эвазига маҳаллий фуқародан 30 минг доллар талаб қилиб, ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

+++

Бухоро вилоятининг Когон туманида кузатилган холатда эса,  Когон тумани ички ишлар ходими фуқаронинг ички ишлар органларига келиб тушган аризасини ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура хузуридаги департамент ходимлари томонидан ушланди.

+++

Наманган вилоятида қайд этилган холатда, Давлатобод тумани Давлат солиқ инспекцияси бош инспектори МЧЖнинг молиявий фаолияти юзасидан камерал солиқ текшируви натижасида жамиятга 383 миллион сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисобланганлиги ва бу пул маблағи жамият томонидан тўланиши кераклигини айтади. Шунингдек солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига жамият вакилидан 3000 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган порани олаётган пайтида ушланди.   

+++

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда  ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон бўлими зобити юқори бўлимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда барча юқоридаги ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

+++  

Истанбулнинг Эсенюрт минтақасида жойлашган дўконда юз берган отишмада икки киши ўлди. Отишмага бирининг иккинчисини тармоқда ҳақорат қилгани сабаб бўлган.

Дўконга бостириб келганлардан бири,  «Отангга телефон қил, гаплашайлик,» деган, «Сен нимага келдинг бу ерга?» дея эътироз билдирган дўкон сотувчиси.  Тортишув отишмага айланган…

+++

Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
4 апрел 2021
Ўзбекистон тарихида илк рўйхатга олинган мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси Хидирназар Аллақулов раҳбарлигида таъсис этилган янги социал-демократик партияга қарши тазйиқ ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
14 феврал 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент марказий сайилгоҳида жойлашган бош қароргоҳи бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида «Элтуз»га маълумотлар етиб келди. У ерга ...
19 апрел 2018
Шу йилнинг 18 апрелида фейсбук саҳифасида оқ дўппи кийган ҳайдовчининг машинаси капотини очиб кўраётган милиция формасидаги йигит фотосуратлари пайдо ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...