Вақт машинаси
21 феврал 2020

Ўзбекистонни бошқарган раҳбар Россияда оламдан ўтди

Россиянинг Воронеж шаҳрида сиëсий арбоб Владимир Анишчев 2018 йилнинг 21 февраль куни 82 ëшида оламдан ўтди.

Анишчев 1991 йилгача Ўзбекистоннинг асосий раҳбарларидан бири бўлган эди.

Ўзбекистон Компартияси иккинчи котиби бўлган Владимир Анишчев “ўзбеклар иши” деб аталган маърака пайтида Кремлдан юборилган “десант” раҳбари ўлароқ, мамлакатда тотал назорат ўрнатган эди.

Анишчев 1985 йилдан 1991 йилгача Ўзбекистон ССР Компартияси иккинчи котиби бўлиб ишлаган давр маҳаллий кадрларга ишончсизлик, “қама-қама” даври сифатида тарихга кирди.

Айнан Анишчев раҳбарлик қилган даврда миллий ўзлик нишоналари “ëт унсур” дея чеккаланган эди, деб эслайди кинотасвирчи Абдулазиз Маҳмудов.

“У пора беришга мажбурлаганларни тасвирга олганман. Москва “десанти” таркибида келган амалдорлар ва уларнинг сардори Анишчев бизнинг маҳаллий порахўрлардан ҳеч ери кам эмасди. Бизники сингари йиртқич эди у. Анишчевнинг роли Москва “десанти”нинг ғоявий раҳбарлиги эди. Ўзбекистонни “Чуркестан” деган ҳам шу киши бўлади. Анишчев 1990 йилда Ўзбекистон мустақиллиги декларациясига тиш-тирноғи билан қарши бўлган рус шовинисти эди”, дейди Маҳмудов.

Маҳмудовнинг айтишича, “Ўзбекистонни айнан Москванинг қўли бўлган иккинчи котиблар бошқарган. Анишчев Москванинг “Кремль ишончини йўқотган” Ўзбекистонга қўйилган одами эди ва унинг изнисиз Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари, масалан, Ислом Каримов ҳеч нарса қила олмаган”.

“Десант” мансабдор шахслар қатағон қилинганидан кейин бўшлиқни тўлдириш учун келган эди.

“Гдлян ва Иванов айбдор деган фикр Ўзбекистоннинг олий элитаси манфаатларига тегилганидан кейин яралди… Каримов иқтидоридаги йигирма етти йилнинг бари ўзбеклар ишининг давоми бўлди. Қатағонлар ва приписка қилинган далаларда қулларса меҳнат…

Хотирамдан адашмасам, бу айнан Анишчев ва Усмонхўжаев даврида бошланган эди.

Оммавий репрессиялар Анишчевнинг иштирокисиз юз бермаган бўларди… Назаримда Усмонхўжаев қўрқоқ ва мунофиқ одам эди. Шу боис, репрессиялар билан айнан Анишчев шуғулланган, Усмонхўжаев эса фақат қоғозларни имзолаган бўлса керак”, дейди Маҳмудов.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Анишчев Россияга қайтиб келиб, Воронеж вилояти маъмуриятида фаолият кўрсатди. Ўзбекистонда ишлаган даврини эслаб, «Восточный орнамент» деган китобни чоп қилиб, Россия ëзувчилар уюшмасига аъзо ҳам бўлди.

Совет Ўзбекистони раҳбарларидан бири бўлган бу одам умрининг охирида Воронеждаги қўғирчоқ театрининг васийлар кенгаши раҳбари сифатида ишлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
1 август 2018
“Талқончи” нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. “Элтуз” нашри “Кўзқараш” рукни остида тошкентлик таҳлилчи Анвар ...
9 декабр 2019
Мажбурий меҳнат бюросининг Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи Илҳом Ҳамдамовнинг 7 декабрь куни ўз вазифасидан озод этилишини мамлакатдаги ҳокимият таназзулининг ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...